«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 08:40
ЎЗO‘Z

Мирзиёев навбатдаги БТМ Бош Ассамблеясида қандай ташаббусларни илгари суради?

21 сен, 08:00 1 469 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мирзиёев навбатдаги БТМ Бош Ассамблеясида қандай ташаббусларни илгари суради? Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 76-сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида видеомурожаат билан сўзга чиқади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мирзиёев халқаро ҳамжамиятга минтақа ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар, БМТнинг замонавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда чора кўришдаги роли юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этади ҳамда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ва ортга қайтмас тус солган чуқур демократик ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини очиб беради.

Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида COVID-19 пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини БМТ томонидан эълон қилинган "ҳеч кимни ортда қолдирмаслик" тамойили асосида биргаликда енгиб ўтиш масалаларига тўхталиб ўтади.

Мирзиёев тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, жаҳон иқтисодиётини тиклаш, барқарор тараққиётни таъминлаш, минтақада ва глобал даражада мулоқотни кенгайтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини илгари суришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни билдиради.

Шунингдек, унинг иқлим ўзгариши, атроф-муҳит ва биологик хилма-хилликнинг таназзулга юз тутиши, Орол денгизининг қуриши каби трансмиллий таҳдидларга қарши курашишга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 141
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 544
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 123
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 36
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 140
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 25
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 127
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 47
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 39
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 130
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 124
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 43
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 95
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 65
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 66
  • Бўлимлар