«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2024, 06:22
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари учрашуви бўлиб ўтди

14 апр, 21:12 1 836 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари учрашуви бўлиб ўтди Фото: Президент матбуот хизмати
14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хоннинг видеоанжуман шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Кун тартибидан кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон шериклигининг долзарб масалалари, шу жумладан конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо, инвестициялар, транспорт ва транзит соҳаларидаги амалий ҳамкорликни, ҳудудлар ўртасидаги алмашинувларни кенгайтириш, маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурларини илгари суриш масалалари ўрин олди.

Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари муборак Рамазон ойи бошлангани муносабати билан бир-бирини самимий табриклаб, дўст халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Кейинги йилларда олий ва юқори даражадаги мунтазам мулоқотлар икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланишига, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Пандемияга қарамай, фаол алмашинувлар давом этди. Ўзаро савдо ҳажми ошиб, қўшма бизнес лойиҳалари сони кўпаймоқда.

Ҳудудлар ўртасида шериклик алоқалари йўлга қўйилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг февраль ойида Панжоб штати ҳокими раҳбарлигидаги ишбилармонлик миссиясининг Наманган вилоятига ташрифи муваффақиятли ўтди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Трансафғон темир йўлини қуриш бўйича стратегик лойиҳа амалга оширилмоқда. Таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик ҳам кенгаймоқда.

Онлайн-учрашувда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги шериклик ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий вазифалари батафсил кўриб чиқилди ва биринчи галдаги чоралар белгилаб олинди. Бўлажак тадбирлар режаси келишилди.

Конструктив сиёсий мулоқотни, парламентлараро ҳамда халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги яқин алоқаларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Транспорт ва транзит соҳасидаги устувор лойиҳаларни илгари суриш, товар айирбошлашни кўпайтириш ва ишлаб чиқариш кооперациясини кучайтириш учун қулай шароитларни яратиш учун қўшимча чоралар кўриш, жумладан, имтиёзли савдо тўғрисида битим ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилиш, қўшма ишбилармонлик форумларини ўтказиш юзасидан келишувларга эришилди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги авиақатновларни тиклаш масаласи ўрганилади.

Икки мамлакат етакчилари Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан тез фурсатда ҳал этиш масалаларига алоҳида тўхталдилар. Ушбу мамлакатнинг жадал иқтисодий тикланишига қаратилган саъй-ҳаракатлар қўллаб-қувватланди.

Халқаро ва минтақавий кун тартибининг бошқа жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Умуман, Ўзбекистон-Покистон саммити ҳар доимгидек очиқ, амалий ва дўстона руҳда ўтди.

Учрашув якунида Қўшма баёнот қабул қилинди ҳамда стандартлаштириш ва метрология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 17 сентябрь куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 16 сен, 14:57 31
  • Ўзбекистонда 16 сентябрь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди 15 сен, 23:02 24
  • Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди 14 сен, 15:11 25
  • Ўзбекистонда 9 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди 08 сен, 13:38 17
  • “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 07 сен, 23:48 33
  • Ўзбекистон қонунчилигида 1 сентябрдан нималар ўзгаради? 01 сен, 10:05 59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон Ҳаниянинг ўлими учун Исроилга тез орада жавоб беришга ваъда берди 20 сен, 23:34 16
  • Осиёда НАТОнинг ўхшаши ташкил этилиши мумкин 20 сен, 23:19 13
  • Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман" 20 сен, 23:12 14
  • Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик" 20 сен, 22:54 7
  • Зеленский: Иккинчи тинчлик саммити урушга чек қўйиши керак 20 сен, 22:30 7
  • Австралия терма жамоаси бош мураббийсиз қолди 20 сен, 22:08 9
  • Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага ҳам мағлуб бўлиб, турнирни гуруҳ босқичида якунлади 20 сен, 22:03 7
  • Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади 20 сен, 21:47 12
  • Америкада эркак 18 йил бировнинг “свет”ига пул тўлаб келгани аниқланди 20 сен, 21:23 14
  • Ҳоким ва маҳаллий Кенгаш раиси лавозимлари бир-биридан ажратилди 20 сен, 21:00 21
  • Она дуосини олмаган кишининг надоматлари (Ҳаётий ҳикоя) 20 сен, 20:30 17
  • Психологик ёрдам кўрсатиш фаолиятини тартибга солувчи қонун маъқулланди 20 сен, 20:05 9
  • Бўлимлар