«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 13:56
ЎЗO‘Z

Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 8 декабрь куни қор ёғади

07 дек, 17:23 5 070 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 8 декабрь куни қор ёғади «Ўзгидромет» 8 декабрь, сешанба куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бир оз қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4—6 даража совуқ, кундузи 0—2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15—20 даража совуқ, кундузи 3—8 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ—2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ—2 даража илиқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8—13 даража совуқ, кундузи 1—6 даража совуқ бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 141
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 545
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 137
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 123
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 0
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 0
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 1
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 60
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 43
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 31
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 57
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 67
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 39
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 34
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 98
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 216
  • Бўлимлар