«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 16:59
ЎЗO‘Z

Профессор-ўқитувчилар илмий салоҳияти энг юқори ОТМлар маълум қилинди

18 ноя, 12:07 2 978 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Профессор-ўқитувчилар илмий салоҳияти энг юқори ОТМлар маълум қилинди Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти уларда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг илмий даражасига қараб аниқланади. Бунда ОТМда фаолияти кўрсатаётган жами ўқитувчилардан (асосий штат ва ички ўриндошлар) неча фоизида илмий унвони ва даражаси мавжуд қараб баҳоланади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабарига кўра, бугунги кунда миллий ОТМлар ўртасида профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти бўйича энг юқори ўринни қайд этган Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетидаги ўқитувчиларнинг 55,1 фоизи илмий унвон ва даражаларга эга, ушбу олийгоҳда фаолият олиб бораётган жами 176 нафар ўқитувчилардан 29 нафари фан доктори ва профессор, 68 нафари фан номзоди (PhD) илмий даражасига ёки доцент унвонига эга.

Қайд этилишича, ушбу индикатор бўйича навбатдаги ўринларни Ўзбекистон миллий университети (52,7 фоиз), Самарқанд давлат университети (51,3 фоиз) эгаллаган.

Илмий салоҳият бўйича энг паст кўрсаткич Самарқанд давлат чет тиллар институти (21,3 фоиз), Термиз давлат университети (20,7 фоиз), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (20,7 фоиз), Фарғона политехника институти (19,8 фоиз) ва Қўқон давлат педагогика институти (19,4 фоиз)да қайд этилган.

Сўнгги бир йил ичида миллий ОТМларнинг асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар сони 10,6 фоизга, талабалар сони 25,4 фоизга, фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки профессор унвонига эга профессор-ўқитувчилар 11,0 фоизга, фан номзоди (PhD) илмий даражасига ёки доцент унвонига эга профессор-ўқитувчилар 10,1 фоизга, диссертация ҳимоялари (шунингдек, илмий даражага эга бўлмай профессор илмий унвонини ёки доцент илмий унвонини олган ёки уларга тенглаштирилган) 41,1 фоизга ошган.

Жорий йилда эълон қилинган миллий ОТМлар рейтинги жами 20та индикатор орқали аниқланди. Профессор-ўқитувчилар илмий салоҳияти эса улардан бири ҳисобланади.

Таълим инспекцияси томонидан жорий йилнинг октябр ойида олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги (2020 йил 1 январ ҳолатига) эълон қилинганди. Жорий йилги рейтингда Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Самарқанд давлат университети, Тошкент ахборот технологиялар университети, Тошкент давлат аграр университети етакчи ўринларни эгаллаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 517
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 10
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Бўлимлар