«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 15:53
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги мактабларда 6 фанни бирлаштирган Science фани жорий этилади

08 ноя, 15:05 3 168 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги мактабларда 6 фанни бирлаштирган Science фани жорий этилади Ўзбекистон таълим тизимида 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб 1—6-синфларда табиий фанларни ўзида жамлаган Табиий (Science) фанлар жорий этилади. Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги қошидаги Республика таълим маркази ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бир қатор ривожланган хорижий давлатлар таълим тизимида табиий фанлар (биология, география, кимё, физика) 1—6-синфларда Science дастури асосида ўқитилади.

Science фанлар айни вақтда ўқитиб келинаётган 1—2-синфда «Атрофимиздаги олам», 3—4-синфларда «Табиатшунослик», юқори синфларда эса 4 та алоҳида фанлар, яъни география, биология, физика (6-синфдан бошлаб), кимё (7-синфдан бошлаб) фанларини ўзида бирлаштиради.

«Табиий (Science) фанларнинг афзалликлари ва аҳамияти шундан иборатки, фан орқали ўқувчи оламнинг яхлит, ажралмас, бир бутунлигини англайди, илмий дунёқараши шаклланади, тадқиқотчилик кўникмалари ривожланади. Натижада PISA, TIMSS каби халқаро тадқиқотларда муваффақиятли иштирок этиш имконияти кенгаяди», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Халқ таълими ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан Табиий (Science) фанлар бўйича Миллий ўқув дастури лойиҳаси яратилиб, муҳокама қўйилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 441
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 1
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 0
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 0
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 17
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 57
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 22
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 162
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 177
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 121
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 41
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 86
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 69
  • Бўлимлар