«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 12:19
ЎЗO‘Z

Ҳуқуқшунос: Имтиёзлар нотўғри қўлланган, абитуриентлар билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак

27 сен, 12:44 2 715 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳуқуқшунос: Имтиёзлар нотўғри қўлланган, абитуриентлар билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев турли халқаро ва республика миқёсидаги танловларда ғолиб бўлган спортчилар имтиёзли равишда берилган квота доирасида грантга қабул қилингани, натижада кўплаб йўналишларда 189 балл олганлар контрактга тушиб қолганига эътибор қаратди.

ДТМ берган расмий баёнотга кўра, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан спортчилар мавжуд квота ичида қабул қилиниши керак. Ҳа, ҳақиқатан ўша 12 йил олдинги ҳужжатда шундай ёзилган.

Аммо 2020 йил 24 январь куни президентнинг 5924-сонли фармони қабул қилинган.

Фармоннинг 12-бандига кўра, «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлигининг 2020 йил 1 февралдан бошлаб спорт соҳасидаги ютуқларни муносиб равишда рағбатлантиришни назарда тутувчи қуйидаги таклифларига розилик берилган:

а) олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган олий таълим муассасаларига (тиббиёт йўналишидан ташқари) қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилиш.

«Кўриб турганингиздек, президент фармонида спортчиларга қўшимча давлат гранти ажратилиши белгилаб қўйилган. Яъни улар бошқа билимлиларга халақит бермаслиги керак эди.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга кўра, президент фармони Вазирлар Маҳкамаси қароридан устун туради ва 2 хил қоида келтирилган бўлса, фармонда белгилангани кучга эга бўлади.

Шунга кўра, квота ичида қабул қилинган барча спортчиларга қўшимча грант ажратилиши керак ва натижада қолганларнинг ўрни қайта ҳисобланиши лозим, деб ҳисоблайман
», дея ёзади ҳуқуқшунос.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Жисмоний тарбия ва спорт вазири 18 сентябрь куни имзолаган хат нусхаси тарқалганига эътибор қаратилган.

Ҳақиқийлиги ҳозирча расман тасдиқланмаган ушбу хатга вазирлик имтиёз берилиши керак бўлган спортчилар рўйхатини илова қилган ҳамда улар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши ҳақида ёзилган.

Ҳуқуқшунос мазкур ҳолат бўйича масъул ташкилотлардан расмий изоҳ сўраган.

«Лекин яна бир нарса, агар барча спортчилар қўшимча квотага ўтказилгани билан, 189 балл олганлар грантга киришига тўсқинлик қиладиган яна бир тоифа имтиёзчилар барибир сақланиб қолиши мумкин. Булар «Темурбеклар мактаби» битирувчилари бўлиб, уларга қўшимча балл берилади ва уларнинг кўпчилигининг баллари 189 баллдан ошиб кетган. Ҳа, шунақа, Ўзбекистон ана шундай мантиқсиз имтиёзлар мамлакати. Бу мавзуга яна қайтамиз», дея постини якунлайди Хушнудбек Худойбердиев.

Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни 2020-2021 йилги ўқув йили учун ОТМларга кириш имтиҳонларининг натижалари эълон қилинди. Қатор олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар тестларни 100 фоиз тўғри ечган бўлса ҳам имтиёзли абитуриентлар туфайли давлат бюджети асосида ўқишга қабул қилинган талабалар қаторига кира олмади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 141
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 545
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 137
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 123
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 1
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 59
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 43
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 31
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 57
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 67
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 39
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 34
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 98
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 216
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 36
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 188
  • Бўлимлар