«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 22:39
ЎЗO‘Z

Тошкент вилояти ҳудудида «Дамас»лар қатнови тикланди

15 сен, 14:31 2 204 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилояти ҳудудида «Дамас»лар қатнови тикланди Тошкент вилояти махсус комиссиясининг топшириғига мувофиқ, 2020 йилнинг 15 сентябридан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида йўналишли такси йўналишларида “Дамас” русумли енгил автомобиллар қатновини қайта тиклашга рухсат берилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, бунда бир қатор санитария ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши талаб этилади.

Улар:

- ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва чиптачиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37 даража ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик;

- ҳайдовчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини ҳамда транспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган ҳолда бўлишини таъминлаш;

- йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини назорат қилиш, тиббий ниқоби бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

- транспорт воситасини доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш;

- санитар ишлов берилмаган, техник кўрикдан ўтмаган, техник носоз транспорт воситасини ишга чиқарилишини қатъиян тақиқлаш.

Шунингдек, ташишларни пандемия шароитида карантин ва ҳаракат хавфсизлиги, йўловчилар ташиш қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш юзасидан йўловчи ташиш билан шуғулланаётган корхоналар масъул ходимлари томонидан йўриқномалар ўтказиб борилиши талаб этилади.

Бунда ҳар бир транспорт воситалари лицензия варақалари билан тўлиқ таъминланган бўлиши шарт.

Тошкент вилояти транспорт бошқармаси “Дамас” автотранспорт воситаларида йўловчи ташувчи корхоналар ҳайдовчилари томонидан ҳаракат жадвалига риоя этмаслик, йўналиш схемасига амал қилмаслик, карантин қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган ҳолларда, корхона раҳбари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 123
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 540
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 63
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 32
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 42
  • Бўлимлар