«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:17
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 8-9 август кунлари кучайтирилган карантин режими амал қилади

07 авг, 23:33 3 229 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 8-9 август кунлари кучайтирилган карантин режими амал қилади Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилган. Махсус комиссиянинг 26 июль куни эълон қилинган қарорига асосан, дам олиш кунлари, хусусан 8-9 августда республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Дам олиш кунларида аҳолидан «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига риоя этган ҳолда, ўз уйларида қолиш сўралган.
Бу кунларда давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга ходимларни ишга жалб этмаслик, уларнинг уйда қолиши учун шароит яратиш тавсия этилган.

Худди шундай тартиб 18-19 ва 25-26 июль кунлари, 31 июль (Қурбон ҳайити) ҳамда 1-2 август кунлари ҳам амал қилган эди.
Тотал карантин шароитида озиқ-овқат дўконлари фаолиятини давом эттириши белгиланган.


Шу билан бирга, кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун фуқаролардан махсус рухсатномалар талаб этилмайди.

Ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар шулар жумласидан.
Мутасаддиларга бу каби ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берилган.


Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган ва ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб этилмайдиган автотранспорт воситаларига тааллуқли эмас.

Республика махсус комиссиясининг 8 июлдаги қарорида, автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган қуйидаги ҳолатлар санаб ўтилган:




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 118
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 538
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар