«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 13:05
ЎЗO‘Z

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

31 июл, 23:39 2 461 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин «Ўзгидромет» 1–2 август кунлари қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, 1 августда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кузатилиши мумкин, мамлакатнинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат 30-33 даража иссиқ атрофида бўлади.

2 августда республиканинг катта қисмида об-ҳавонинг яна кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда, фақат баъзи тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кейинги ҳафтада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат аста кўтарилади ва яна 36-39 даражани ташкил қилади.
Кейинчалик август ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Қисқа муддатли ёмғирлар, асосан, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кузатилади.

Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ атрофида, айрим кунларда 40 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ойнинг сўнгги ўн кунлигида кундузги ҳарорат 28-33 даражагача пасайиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 146
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 554
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 144
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 127
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 212
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 0
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 0
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 0
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 4
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 58
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 39
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 19
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 79
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 106
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 52
  • Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди 08 мая, 09:27 112
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 24
  • Бўлимлар