«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 04:59
ЎЗO‘Z

Жаҳон банки эксперти: Ўзбекистонда таълимга истеъдодли педагогларни жалб қилиш тизими йўқ

12 июл, 07:30 1 736 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳон банки эксперти: Ўзбекистонда таълимга истеъдодли педагогларни жалб қилиш тизими йўқ Фото: LinkedIn
Педагог касби мақомини ошириш учун ўқитувчиларни ишга саралаб олиш механизмларини қатъий талаблар асосида ишлаб чиқиш лозим, дейди Жаҳон банкининг таълим бўйича эксперти Нодира Мелибоева.

«Тараққиёт стратегияси» маркази ижтимоий соҳада давлат дастури ижроси муҳокамасига бағишлаб қатор соҳалар мутахассислари иштирокида онлайн давра суҳбати ташкил этди. Унда Жаҳон банкининг таълим бўйича эксперти Нодира Мелибоева таълим тизимида мавжуд камчиликларга тўхталди.

«Мактабгача таълим тизимида боланинг ривожланиш кўрсаткичлари, умумий таълим тизимида ўқиш сифатини баҳолаш механизмининг йўқлиги соҳада мониторинг ишларини олиб бориш имконини бермайди.

Таълимга истеъдодли педагогларни жалб қилиш ва сақлаб туриш тизими мавжуд эмас. Педагог касби мақомини ошириш учун ўқитувчиларни ишга саралаб олиш механизмларини қатъий талаблар асосида ишлаб чиқиш лозим.

Шунингдек, мамлакатда илмий тадқиқот ишларининг самарадорлиги муаммоси бор. Илмий ишлар сифати ва кўламини ошириш учун бу борада давлат ресурларини тақсимлаш механизмларини қайта кўриб чиқиш керак
», – дея Нодира Мелибоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Фото: "Тараққиёт стратегияси" маркази
Мутахассис таълим тизими тайёрлаётган кадрлар ва меҳнат бозори талаблари ўртасидаги номувофиқликлар ҳақида ҳам гапирди.
«Таълим муассасалари битирувчилари эгаллаган билим ва кўникмалар мамлакат меҳнат бозорининг мавжуд талабларига тўғри келмайди.
Бу масалада иқтисодиётнинг ўсиб бораётган секторлари ва иш берувчиларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда иш ташкил қилиниши лозим
», – деди Нодира Мелибоева.

Фото: "Тараққиёт стратегияси" маркази

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 529
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар