«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 10:20
ЎЗO‘Z

Сенат Раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистон ёшларини табриклади

01 июл, 10:03 2 871 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенат Раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистон ёшларини табриклади Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшларига табрик йўллади.

"Бугун сизлар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган. Зеро, ёшларнинг бандлиги, уй-жой таъминоти, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, таълим олиш ва касб ўрганишга бўлган талаби давлатимизнинг доимий диққат марказидадир.

Президентимизнинг Ўзбекистон ёшларига йўллаган табригида таъкидланганидек, ёшларимизни жисмоний соғлом, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун беш ижобий ташаббус доирасида кўплаб стадионлар, сув ҳавзалари, спорт мажмуалари ва саройлари барпо этилмоқда. Энг муҳими, фарзандларимиз ўртасида спорт билан мунтазам шуғулланадиган, соғлом турмуш тарзини ўз ҳаётий мақсадига айлантирган йигит-қизлар сафи кенгайиб бормоқда.

Албатта, бунга жавобан ўғил-қизларимиз жонкуярлик, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик туйғуларни ҳис қилган ҳолда турли ташаббусларни илгари сурмоқда.

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ташкилий ва ҳуқуқий база яратилган. Бу борада бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Албатта, яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланаётган юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позицияга эга ёшлар мамлакатнинг бугунги ва эртанги тараққиётида тобора ҳал қилувчи кучга айланиб боряпти. Шу ўринда маҳаллий Кенгашларда 262 нафар 30 ёшгача бўлган депутатлар фаолият олиб бораётгани бизни беҳад қувонтиради.

Яна бир жиҳат, кадрлар сиёсатида ҳам ёшлар омилига алоҳида эътибор қаратилиб, билимли, ташаббускор ёшларимизга энг масъулиятли вазифалар ишониб топширилмоқда. Ёшлар парламенти шулар жумласидандир.

Куни кеча Сенатнинг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузурида Ёшлар парламентини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳам мамлакатимизда ёшлар сиёсатига алоҳида аҳамият қаратилаётганининг яна бир амалий ифодасидир.

Албатта, бу ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини парламент минбарига олиб чиқиш, қонун ижодкорлигида ёшларнинг иштирокини таъминлаш имконини беради. Қолаверса, бўлғуси Сенат аъзолари ҳамда сиёсатчиларни тайёрлаш, ёшларни улкан мақсад ва аниқ лойиҳаларга йўналтириб бориш каби вазифаларни рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Қисқа қилиб айтганда, давлат сиёсатини амалга оширишда ёшларнинг иштирокини таъминлашга хизмат қилади.

Ишончим комилки, Ёшлар парламенти ўғил-қизларимизнинг ўз фикрларини баралла айтиши учун юксак минбар бўлади. Сабаби, Ёшлар парламентининг ҳар бир аъзоси ўзи истиқомат қиладиган ҳудуд ёшларига тегишли муаммоларини ўрганиб, сабабларини аниқлаб, уни ёшлар ўртасида муҳокама қилади, ёшларни қонун ижодкорлиги жараёни, парламент назорати билан яқиндан таништириб боради.

Қадрли ёшлар!

Барчангизни Ёшлар куни ва Ёшлар парламенти аъзолигига сайланганингиз билан яна бир бор самимий қутлайман. Сизларга сиҳат-саломатлик, улкан муваффақиятлар тилайман! Илм ўрганишдан, кўзлаган мақсадларингиз сари дадил қадам ташлашдан чарчаманг!" - эзгу тилаклар билдирган Сенат раиси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 387
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 209
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 22
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 9
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 19
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 84
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 462
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 101
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 158
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 134
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 225
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 85
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 518
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 146
  • Бўлимлар