«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 03:27
ЎЗO‘Z

Гулистонда IT паркнинг Cирдарё филиали очилди

30 июн, 17:57 2 568 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гулистонда IT паркнинг Cирдарё филиали очилди “Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Бугун Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки директори Фарҳод Ибрагимов иштирокида IT паркнинг Сирдарё филиали тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Замонавий меъморчилик услубида қурилган бинода кунига 1,5 минг дастручи машғулот ўтказиш имкониятига эга.

— Ўқув марказимиз дастури оддий компьютер саводхонлигидан лойиҳалар яратишгача бўлган босқичлардан иборат, — [leech=https://]дейди[/leech] филиал директори Ойбек Анваров. — Шунингдек, семинарлар зали, коворкинг маркази, эркин мулоқот майдончаси, IT-офисларга ҳам эгамиз. IT – кафе ва дам олиш жойларимиз ҳам бор. Шунингдек, киберспорт учун ҳам барча шароитлар яратилган. Мураббий-ўқитувчиларнинг барчаси соҳанинг юқори малакали мутахассислари ҳисобланади. Улар таркибида Ҳиндистондан келган мураббий ҳам бор.

Тадбирда вилоят раҳбари марказга «Бу маскан, Сирдарёнинг келажак манзилидир» дея баҳо берди. Ва марказда «Киберспорт» бўйича Сирдарё очиқ чемпионатини ўтказишга келишиб олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 133
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 542
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар