«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 06:27
ЎЗO‘Z

Университет талабаси тузоқ дастур орқали қўлга туширилди

26 июн, 13:17 3 401 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Университет талабаси тузоқ дастур орқали қўлга туширилди Бухоро шаҳар, Қизилқум кўчасида яшовчи Гулноза Б. (исм-фамилияси ўзгартирилган) 9 май Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида «Telegram» мессенжерида «Ipoteka_Bank_ATIB_(official)» ботга ўзининг пластик картаси учун микрокредит расмийлаштириш учун мурожаат қилганидан сўнг бот автомат равишда унинг саволларига жавоб бериш билан бир қаторда, Гулноза Б.нинг пластик карта рақамлари, махсус коди ҳамда ушбу пластик картани бошқарадиган мобиль алоқа оператори рақамлари ва қўшимча махсус кодларни автомат равишда аниқлаб олганлигини, ушбу пластик карта ҳисобидаги 3 627 500 сўм пул ҳамда ушбу пластик карта учун 1 600 000 сўм миқдоридаги кредитни расмийлаштириб, жами 5 227 500 сўм миқдоридаги пуллар ўғирлаб олинганини билдирган ва мазкур шахсни аниқлаб, пуллари қайтарилишида ва қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам сўраган.

ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси хабарига кўра, ариза юзасидан олиб борилган тезкор-техник текширувлар ва тузоқ дастурлари натижасида:

Пул маблағлари 1999 йилда туғилган, Гулистон давлат университети талабаси, Фарғона вилояти, Риштон туманида яшовчи Жасур О.га (исм-фамилияси ўзгартирилган) алоқадор бўлган виртуал ҳисоб рақамларга келиб тушганлиги аниқланди.

Гумонланувчи Жасур О. ўзининг содир қилган жиноятини яшириш мақсадида, қўлга киритилган пулларни конвертация иловаларидан фойдаланган ҳолда Қозоғистон Республикасининг турли рақамларига рўйхатга олинган «Qiwi» ҳамёнларига электрон валютани айрибошловчилар ёрдамида жўнатганлиги, шундан сўнг ушбу пулларни 1Xbet, Melbet букмейкерликка асосланган фаолиятлар орқали Ўзбекистон Республикасига қайтиб киритиб, бошқа бир қатор операциялар билан ўғирланган пулларни ўзининг виртуал ҳисоб рақамлари орқали нақдлаштириб олган.

Жасур О.нинг барча ҳисоб рақамлари текшириб кўрилиб, у билан суриштирув жараёнида, унга Республиканинг турли ҳудудларидан кўплаб фуқаролар мурожаат қилганлиги, тахминан жами бўлиб 30 миллионга яқин пулларни фуқароларнинг пластик карталаридан ўғирлаб олганлиги, барча ҳаракатларни мобиль телефони орқали амалга ошириб келганлигини билдирди.

Жасур О.нинг 1 дона қўл телефони ҳамда 4 дона пластик картаси далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олиниб, тўпланган ҳужжатлар Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳига топширилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 529
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 181
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 51
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 153
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар