«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 17:39
ЎЗO‘Z

"Ўзбекистон янги коронавирус инфекциясига қарши тезкор ва аниқ чораларни кўрмоқда"

21 июн, 09:13 3 704 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Ўзбекистон янги коронавирус инфекциясига қарши тезкор ва аниқ чораларни кўрмоқда" Япониянинг Ёкогама шаҳар университети интенсив клиникаси даволаш бўлими раҳбари Такаги Шюнсуке Ўзбекистонда Соvid-19га қарши курашиш бўйича қабул қилинаётган чораларни самарали, деб эътироф этди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

—Айни пайтда Япония янги коронавирус юқтириш хавфини келтириб чиқарадиган муҳит бартараф қилишга ҳаракат қилмоқда,— деди у. —Жумладан, шифохоналарда коронавирус инфекциясига чалинган оғир аҳволдаги беморлар учун жойлар сонини кўпайтириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Мамлакатда интенсив реанимация ва терапия учун жойлар сони ҳар 100 минг кишига 5 тани ташкил этади. Бу кўрсаткич АҚШ ва Европа мамлакатларига нисбатан анча паст.

Ўзбекистонда ҳам Соvid-19га қарши самарали,тезкор ва аниқ чоралар кўрилаётганидан хабардормиз. Аммо узоқ муддатли карантин тадбирларини давом эттиришни қийин вазифа, деб ўйлайман. Шунинг учун вирусга чалинганларни қабул қиладиган ва уларга малакали ёрдам кўрсатадиган тиббий марказлар фаолиятини кучайтириш керак.

Коронавирус тарқалиши натижасида юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, биз жамият, таълим ва тиббиётнинг янги тизимини яратишимиз даркор. Хусусан, Японияда тиббий конференциялар ва масофавий тиббий консультацияларни жорий этиш каби тиббий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Япония интенсив тиббий терапия жамияти, Япония шошилинч тиббий ёрдам ассоциацияси, Япония нафас олиш тиббиёти жамияти билан биргаликда коронавируснинг оғир симптоми билан касалланганлар учун Соvid-19 ишонч телефони— «ECMOnet» маркази ташкил қилди.

Бугунги кунда марказ коронавирус инфекциясига чалинганларни қутқаришда юқори самарадорликни намойиш этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 532
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 1
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 63
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бўлимлар