«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:33
ЎЗO‘Z

Тошкентда коронавирус аниқланган туманлар очиқланди

06 июн, 14:45 2 926 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда коронавирус аниқланган туманлар очиқланди Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яшнобод, Миробод туманларида коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари аҳоли орасида қайд этиляпти. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 22 нафарга етди. 5 июнь куни 160, касаллик қайд этилгандан буён эса 3 минг 247 нафар, яъни 80 фоиздан зиёд бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 759 бемор даволанмоқда, 10 нафарининг аҳволи оғир, 3 нафарининг аҳволи ўта оғир. 49 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган. Куни кеча 16 мингдан кўпроқ лаборатория текширувлари ўтказилган.

Карантин тадбирлари давом этяпти. Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича сақланиб турибди. 5 июнь куни қайд этилган 20 беморнинг 6 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида ва яна 5 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган. Уларнинг 7 нафари аҳоли орасида қайд этилгани барчамизни сергак торттириши керак.

Минг афсуски, охирги аниқланган 15 беморнинг 3 нафари Тошкент шаҳри аҳолиси орасида қайд этилди. Шундай қилиб, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яшнобод, Миробод туманларида коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари аҳоли орасида қайд этиляпти.

Атрофимизда касалликка чалинган одамлар йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Карантин ва чеклов тадбирларига риоя қилинг. Шундагина эпидемик вазиятга ижобий таъсир кўрсатамиз. Акс ҳолда вазият мураккаблашиши, жиддий чоралар кўрилиши мумкинлигини унутманг!
” - дейди Н. Отабеков.
Тошкент, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 536
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар