«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:47
ЎЗO‘Z

Чегарадаги можарода сўхликлардан 187 киши жароҳатланган, 15 киши Фарғонага олиб келинган

01 июн, 20:34 2 865 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чегарадаги можарода сўхликлардан 187 киши жароҳатланган, 15 киши Фарғонага олиб келинган 31 май куни Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги Чашма қишлоғи ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманидаги қишлоқ аҳолиси ўртасида юзага келган можаро вақтида сўхликлардан 187 нафар киши турли даражада тан жароҳати олган. Бу ҳақда Сўх тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

Маълум қилинишича, 1 июнь куни санавиация хизмати орқали беморларнинг 15 нафари вилоят марказига олиб келинган.

«Юзага келган жанжал натижасида туман марказий шифохонасида 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда. Бугун санавиация хизмати орқали беморларнинг 15 нафари вилоят марказига юборилди», дейилади туман ҳокимлиги ахборотида.

Бугун бош вазир Абдулла Арипов Сўхга ташрифини касалхонага бориш билан бошлаган, беморлар ва жароҳатланганлар ҳолидан хабар олган. Оғир аҳволдаги яралаганларни вилоят марказий шифохоналарига етказиш учун санавиация хизмати сафарбар этилган.

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятига туташ, Фарғона вилояти таркибидаги Сўх туманида жойлашган Чашма қишлоғида булоқ масаласида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош ҳудудлари аҳолиси ўртасида маҳаллий даражадаги можаро юз берган эди.

Маълум бўлишича, можарога «Чашма» булоғининг ариқларини биргаликда тозалаш пайтида юзага келган баҳслашув сабаб бўлган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги чегарадаги можаро оқибатида икки томондан ҳам жабрланганлар борлигини маълум қилган, Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса можародан сўнг 25 киши Айдеркен шаҳридаги касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 118
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 538
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар