«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 22:36
ЎЗO‘Z

Алишер Усмонов Марҳаматдаги эҳтиёжманд оилаларга 2,5 миллиард сўм ажратди

21 мая, 16:45 2 272 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алишер Усмонов Марҳаматдаги эҳтиёжманд оилаларга 2,5 миллиард сўм ажратди Россиялик тадбиркор, асли келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов Андижон вилоятининг Марҳамат туманида эҳтиёжманд оилалар учун жами 2,5 млрд сўм хайрия қилди. Ушбу пуллар мингта оилага 2,5 миллион сўмдан тақсимлаб берилган.

Андижон вилоятининг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош қисмида жойлашган Марҳамат туманида жами 48та маҳалладан 1000та оила эҳтиёжманд, деб топилган.

“Уларга моддий ва маънавий кўмак бериш маҳаллий ҳокимликларнинг кундалик муҳим вазифасига айланган бир кезда ўзбекистонлик таниқли бизнесмен Алишер Усмоновнинг 2,5 миллиард сўм миқдоридаги моддий ёрдами меҳр-саховатнинг ҳақиқий ифодаси бўлди. Шу асосда ҳар бир оилага 2,5 миллион сўмдан берилди”, дейилади “Халқ сўзи” нашри хабарида.


“Кундалик ташвишлар билан овора бўлиб ҳатто оиламизнинг, айниқса, фарзандларимизнинг истиқболи ҳақида қайғуриш кўнглимизга ҳам сиғмаётган бир пайтда саховатли инсонларнинг кўрсатган муруввати энг катта мукофот бўлди. Бу маблағ нафақат моддий ёрдам, балки, эртанги кунимизга, ҳукуматимизга, меҳри уммон замондошларимизга бўлган ишонч ифодасидир. Бизга шу қадар эътибор кўрсатилган экан, биз ўзимиз ҳам бу ишончни оқлаймиз”, дейди марҳаматлик Абдурасул Иномов.

Ажратилган маблағлар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти пластик карталари ҳар фуқарога мутасаддилар томонидан етказиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, россиялик тадбиркор, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов Сирдарё вилоятидаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам учун 10 млн доллар тақдим этганди.

Шунингдек, Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга ҳам жами 25 млн доллар ажратганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 534
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 1
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 14
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 6
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 6
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 26
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 34
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 65
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 220
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 49
  • Бўлимлар