«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:14
ЎЗO‘Z

Тошкентда 2019 йилда туғилган қизалоқ коронавирусдан тузалди

20 мая, 16:28 2 160 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 2019 йилда туғилган қизалоқ коронавирусдан тузалди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганнинг 7 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Уларнинг 6 нафари чет элдан (4 нафари Тожикистондан, 1 нафари БААдан, 1 нафари эса Россиядан) келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 8 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафардан Тошкент шаҳри, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан. Беморлар орасида энг ёши каттаси 44 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йилда туғилган қизалоқдир.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар тузалганларнинг барчаси эркак (38 ёш, 40 ёш ва 47 ёш). Улардан 2 нафари Фарғона вилоятидан бўлиб, Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. 1 нафари эса Тожикистон фуқароси бўлиб, узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади. Ҳозирда уларнинг барчаси касалликдан фориғ бўлди.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 796 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 813 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2366 нафарни ташкил қилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 536
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар