«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 09:09
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2100дан ошди

14 мая, 13:10 2 648 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2100дан ошди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан коронавирусга чалинган 33 нафар бемор тузалиб чиққани ва жами тузалганлар сони 2110 нафарга етгани тўғрисида маълумот берди.
Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 12 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 21 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитация кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 5 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 3 нафари Тожикистон Республикасидан, 2 нафари Қозоғистон Республикасидан ва яна 2 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 6 нафари эркак, 6 нафари аёл. Улар орасида энг кексаси 56 ёш, энг кичиги 13 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 18 нафари хориждан келган, жумладан, 7 нафари Тожикистон Республикасидан, 3 нафари Қозоғистон Республикасидан ва 1 нафари Россиядан, шунингдек, яна 7 нафари Дубай-Тошкент чартер рейси орқали келиб, карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улардан 15 нафари эркак, 6 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 56 бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган чақалоқ.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 635 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 668 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2110 нафарни ташкил этмоқда.
14 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 2620 ҳолат қайд этилган, шу вақтгача тузалиб чиққан ва вафот этганлардан (11 киши) яна 499 киши даволанишни давом эттирмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 534
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 236
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Бўлимлар