«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 22:00
ЎЗO‘Z

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

27 апр, 16:16 4 283 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди Бугун Ўзбекистоннинг катта қисмида об-ҳаво иссиқ бўлади. Соат 10да ҳаво ҳарорати кечаги максимумдан юқори бўлди, кун ўртасига келиб эса ҳаво 34 даражагача, жанубда ва чўл зонасида 37 даражагача исийди. Бугун бу йилги шу вақтгача бўлган апрелнинг энг иссиқ куни бўлади.

«Ўзгидромет»нинг ёзишича, энг иссиқ йилларда Тошкентда апрель ойи охирида ҳаво ҳарорати 34-35 даражагача кўтарилган, 2006 йил 27 апрелда эса 36,4 даражани ташкил қилиб апрель ҳароратининг мутлақ рекордига эришган.

Бугун фақат республиканинг шимолий туманларига навбатдаги нам ҳаво оқими киради ва кечга бориб Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларга ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Ҳарорат бошқа жойларга қараганда пастроқ — 23-28 даража атрофида бўлади. Бугун кечаси ва эртага эрталаб республиканинг шимолий туманларида ёмғир давом этади, шунингдек Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Эртага кундузи ёғингарчилик зонаси республиканинг марказий ва жанубий ҳудудига кўчади. 28 апрелда кундузи ва 29 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти — вақти билан ёмғир ёғади момақалдироқ бўлиши мумкин. 28 апрелда айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида 29 апрель кечга бориб ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика ҳудуди бўйлаб босим кўтарилади ҳарорат эса пасаяди ва 29 апрелда 20-25 даражани ташкил қилади.

30 апрелда ва 1 май куни бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, 2 майда эса икки кунлик танаффусдан сўнг мамлакатда яна ёмғир ёғиши мумкин. Бу кунларда ҳарорат 23-28 даража атрофида бўлади.
Ўзгидромет, об-ҳаво, ҳафталик




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 146
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 553
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 144
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 127
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 0
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 0
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 0
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 0
  • Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди 07 мая, 20:02 1
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 5
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 13
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 12
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 58
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 55
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 95
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 80
  • Бўлимлар