«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 03:22
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда апрелда об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот

03 апр, 10:20 4 138 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда апрелда об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот Куни кеча баҳорнинг биринчи ойи якунланди. Бу йил март ойида об-ҳаво осойишта бўлди.

Ойнинг биринчи ўн кунлиги ўртасида совуқ ҳаво тўлқини кузатилди, ҳарорат кечаси 0-3 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиққача пасайди. Иккинчи ўн кунлигидан бошлаб ҳарорат тез кўтарилди ва айрим кунларда ҳатто 23-28 даражагача етиб, кўпроқ мартга қараганда апрел ойи охирини эслатди.

Мартнинг биринчи ярмида ёмғирлар жуда кам кузатилди ва кучсиз ёғди. Мартнинг иккинчи ярмида ёмғирлар кўпроқ ёғиб, айрим кунларда анча кучли бўлди. Масалан, Тошкентда 21 мартда сутка давомида ёққан ёмғир 20 мм ни, яъни бир ойлик ёғинлар миқдорининг деярли учдан бирини ташкил қилди.

Умуман олганда март ойи меъёрга нисбатан 1-3 даражага илиқроқ, ёғинлар миқдори эса республикамиз ҳудудининг катта қисмида ўртача кўп йиллик қийматлардан камроқ бўлди.

Апрель ойининг илк кунлари ҳам ўтди. Об-ҳаво беқарор бўладиган ҳақиқий баҳор келганини ҳис қилмоқдамиз. Апрелдаги ёмғирлар асосан локал характерга эга бўлади. Шунга кўра 3 апрелда фақат республикамиз шимоли — Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда. 4 апрелда жануби-ғарбий ҳудудлар — Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида, 5 ва 6 апрелда эса шимолий ҳудудлар ва Фарғона водийсидан ташқари республикамизнинг қолган ҳудудида айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Шу даврда ҳарорат 17-22 даража илиқ атрофида, айрим кунларда 23-25 даражагача илиқ бўлади.

Кейинчалик, қисқа танаффусдан кейин Ўзбекистонда яна ёмғирли давр бўлиши кутилмоқда. Ундан сўнг апрелнинг охиригача қуруқ ва илиқ даврлар об-ҳаво беқарор бўладиган ёмғирли давр билан алмашиб туради. Ёмғирлар асосан қисқа муддатли бўлиб, момақалдироқ бўлади ва шиддатли шамол эсади.

Кундузги ҳарорат 20-25 даражадан 25-30 даража иссиққача ўзгариб туради, апрель ойининг охирги ўн кунлигида 30-33 даражагача кўтарилиши мумкин. Айрим кунларда ёмғир ёғаётганда ҳароратнинг 13-18 даражагача пасайиш эҳтимоли йўқ эмас.

Умуман, апрел ҳарорат режими бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин, айрим жойларда одатдагидан 1-2 даража илиқ ва ўртача нам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда апрел ойи йилнинг энг ёғинли ойларидан бири ҳисобланади. Одатда, апрелга қараганда фақат март ойи ёғинлар бўйича устун туради. Ўтган 2019 йил апрел ойи эса энг ёғинли, мамлакатимизнинг айрим минтақаларида эса Ўзбекистондаги бутун метеорологик кузатувлар тарихи давомида энг ёғинли деб қайд этилган.
Ўзбекистон, апрел, об-ҳаво




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 508
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар