«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 12:19
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда карантин муддати қачон тугаши номаълум

01 апр, 17:00 5 665 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда карантин муддати қачон тугаши номаълум Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда карантин даври қачон тугаши мумкинлиги тўғрисидаги саволга жавоб берди.
«Карантин касалликнинг яширин даври учун белгиланган муддат ҳисобланади. Шунинг учун карантин даврини тугатиш масаласи энг охирги аниқланган бемор ҳам шифохонага ётқизилиб, алоҳидалангандан 14 кун ўтгандан сўнг унда ва бошқа ҳеч кимда касаллик аниқланмаганига тўлиқ ишонч ҳосил қилингандан сўнг кўриб чиқилади.

Карантин даврини тугатиш Республика махсус комиссияси қарорига кўра амалга оширилади», дея маълумот берди Нурмат Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусдан зарарланган илк бемор аниқланиши ортидан 16 мартдан чеклов чоралари жорий этила бошланди. Аввалига барча таълим муассасалари ёпилди, кейинроқ Ўзбекистон халқаро транспорт алоқаларини тўхтатди, март ойининг сўнгги ўн кунлиги давомида кўп киши тўпланадиган турли тадбирлар бекор қилинди, умумий овқатланиш шохобчалари ёпилди, ой охирига келиб мамлакатда тиббий ниқобда юриш мажбурий қилиб қўйилди, вилоятлараро транспорт ҳаракати чекланди, шахсий автомобилда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш тақиқланди, фуқароларга заруратсиз уйдан чиқмаслик тавсия этилмоқда.

Республика махсус комиссия томонидан жорий этилган қатъий чоралар 20 апрелга қадар амалда бўлиши кўзда тутилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 516
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 0
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 35
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 70
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 65
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Бўлимлар