«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 18:43
ЎЗO‘Z

Президент «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонунни имзолади

17 мар, 14:46 3 992 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонунни имзолади Фото: Президент матбуот хизмати
«Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди.
Аҳолини рўйхатга олиш – бу Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси тўғрисида ишончли ва холис ахборот йиғишдир.

Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари белгиланди, булар:
- даврийлик;
-умумийлик ва бир пайтдалик;
- рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги;
- шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги;
- аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги.

Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи (Давлат статистика қўмитаси), шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатларига мувофиқ амалга оширилади.

Қонун билан ушбу органларнинг бу соҳадаги ваколатлари белгиланди.
Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш учун масъул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар махсус ваколатли давлат органига аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги вазифаларни бажариш юзасидан кўмаклашади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Президент, қонун




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 142
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 545
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 138
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 123
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 0
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 23
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 33
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 49
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 119
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 45
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 75
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 20
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 103
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 50
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 26
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 107
  • Бўлимлар