«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 19:04
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон қандай қилиб “New-York Times” журналистлари учун энг эсда қоларли мамлакатга айланди?

12 мар, 17:37 3 159 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон қандай қилиб “New-York Times” журналистлари учун энг эсда қоларли мамлакатга айланди? Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси хабарига кўра, АҚШнинг дунёга машҳур “New-York Times” нашрида “Энг афсонавий йўлдаги 12 кун: Буюк Ипак йўли” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди. Унда газета фотожурналисти Тони Сэникола ва “Саёҳатлар” бўлими муаллифи Чарли Уайлдер ўз таассуротларини ўқувчилар эътиборига ҳавола этган.

Материал ижодкорларнинг 12 кун мобайнида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бўйлаб саёҳатига бағишланган. Мазкур сафар мамлакатимиз ваколатхонаси ҳамда ушбу нашр ҳамкорлигида ўтган йил октябрь ойида уюштирилган эди.

Марказий Осиё – Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон дунёнинг узоқ асрлар давомида цивилизациялар бешиги ҳисобланган, Александр Македонскийдан тортиб Чингизхонгача бўлган шахсларни ўзига жалб этган ва яқин-яқинларгача ғарбликлар бориши қийин ёки умуман ташриф буюриши имконсиз саналган ажралмас қисмидир”, — дея таъкидланади мақолада.

Бир неча авлодлар томонидан Будда ва Зардушт ибодатхоналари, гўзал масжид ва мадрасалар, қадимги бозорлар ва беқиёс табиат манзаралари узоқ йиллар давомида “темир парда” ортига яширилган эди”, — дея таъкидлаб ўтади муаллифлар.

Нашрда эътироф этилишича, “2016 йилда ҳокимият тепасига Ўзбекистоннинг янги Президенти келиши билан Марказий Осиё минтақаси дунёга очила бошлади, қўшнилари билан транспорт-логистика ришталари яхшиланди, виза бўйича чекловлар олиб ташланди. Хусусан, 2018 йилдан бошлаб 100дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, АҚШ фуқаролари ҳам парвоз ва янги электрон визани тасдиқлаган ҳолда Ўзбекистонда беш кун давомида визасиз юришлари мумкин”.

Америкалик журналистларнинг айтишларича, “Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан қўшни давлатлар билан кўплаб чегара пунктлари қайта тикланди ва янгилари пайдо бўлди. Бу ғарблик туристларга қўшимча қулайликлар тақдим этди. Зеро, одатда улар минтақадаги бир нечта мамлакатга бир борганда ташриф буюришни исташади”.

Сэникола ва Уайлдер Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз ва Хива шаҳарларининг тарихий-маданий меросига алоҳида тўхталиб ўтишган. Улар муштарийларни Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони, Гўри Амир, Шоҳи Зинда мақбаралари, Лабиҳовуз, Пойи Калон мажмуалари, қадимги Мағоки Атторий масжиди ва бошқа тарихий обидалар билан таништиришади.

Санитария ва йўл бўйидаги шароитлар, халқаро карталар учун банкоматлар чеклангани, транспортда етиб олишдаги ноқулайликлар билан боғлиқ муаммоларга қарамасдан, ушбу саёҳат ҳаётимиздаги энг эсда қоларли сафарга айланди ва ўшанда бу ҳеч қачон тугамаслигини хоҳладик”, — дея мақоласини якунлайди “New York Times” ижодкорлари.
Буюк Ипак йўли, Ўзбекистон




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 139
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 543
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 0
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Бўлимлар