«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:00
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда «2019 йил одами» деб топилди

17 фев, 18:36 2 887 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда «2019 йил одами» деб топилди 17 февраль куни Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасида Президент Шавкат Мирзиёевга «Ала-Тоо Айимдари» («Ола-Тау хонимлари») экологик ҳаракати томонидан «2019 йил одами» унвонини берилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Республика раҳбарияти топшириғига биноан махсус мукофот ва диплом қабул қилиш учун Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Бишкек шаҳрига ташриф буюрди. Тадбирда «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракати раёсати аъзолари, собиқ СССР халқ артисти Кайиргул Сартбаева ва халқ ёзувчиси Гулсайра Моминова, Қирғизистон ҳукумати, парламенти ва минтақавий маъмуриятларида юқори лавозимларда ишлаган қирғиз ва ўзбек ҳамжамиятларининг нуфузли вакиллари, Ўзбекистондаги собиқ қирғиз дипломатлари, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, етакчи электрон ва босма нашрлар, марказий радио ва телевидение каналлари вакиллари, сиёсатшунос экспертлар иштирок этдилар.

Маросимда «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракати раҳбари Жипаргул Баргибаева қардош Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва этник озчиликларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва конструктив сиёсати туфайли икки мамлакат ўртасидаги чегара масаласи қисқа вақт ичида деярли ҳал қилинди.

«Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ўзбекистон Президенти номидан «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракатига ва у орқали шахсан қардош Қирғизистон халқига Ўзбекистон раҳбарининг ўзаро манфаатли ўзбек-қирғиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари эътироф этилгани учун самимий миннатдорлик ва чуқур ҳурматни изҳор этди»,- дейилади ТИВ хабарида.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 531
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар