«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 01:28
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 5та янги авиакомпания ташкил этилади

12 фев, 12:30 3 399 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 5та янги авиакомпания ташкил этилади Ўзбекистонда фуқаро авиаташишларини амалга оширувчи камида 5та янги резидент авиакомпаниялар ташкил этилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

2020 йил 1 апрелга қадар чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади. Дастурда:
- фуқароларига визасиз режим жорий қилинадиган мамлакатлар сонини янада кўпайтириш;
- мамлакатда фуқаро авиаташишларини амалга оширувчи камида 5та янги резидент авиакомпаниялар ташкил этиш;
- янги авиарейслар очиш ва қатновлар даврийлигини ошириш асосида мавжуд авиақатновлар сонини қўшимча 2,8 мингтага кўпайтириш;
- IATA (Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси) “Summer-2021” ёзги мавсум бошлангунча “Очиқ осмон” режими татбиқ этилган мамлакатнинг халқаро аэропортларининг ҳар бирида янги 10 та халқаро авиарейсни йўлга қўйиш;
- авиарейслар сонини ошириш мақсадида мақсадли мамлакатларда жадал маркетинг кампаниясини олиб бориш;
- туризм соҳасида нуфузли халқаро рейтингларда, хусусан Бутунжаҳон саёҳат ва туризм кенгаши (World Travel & Tourism Council) рейтингида Ўзбекистон ўрнини яхшилаш;
- Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг, жумладан хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда хорижий дипломатик ваколатхоналарда элчининг биринчи ўринбосари мақомига тенглаштирилган вакилларини тайинлаш механизмини жорий қилиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, вазирлик ва идоралар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 133
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 542
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Бўлимлар