«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2024, 00:50
ЎЗO‘Z

Президент: «Ўзбекистонни жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан ривожланган мамлакатга айлантира оламиз»

24 янв, 12:30 2 853 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент: «Ўзбекистонни жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан ривожланган мамлакатга айлантира оламиз» Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг янги парламентига мурожаатномасида тўхталиб ўтди.

«Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун ҳам, боғчадан бошлаб олий ўқув юртигача, таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилишни бошладик. Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта тўғри йўлдан адашиш бўлади», деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси тўртта телерадиоканал, бешта телеканал, 12 та ҳудудий телерадиокомпания, шунингдек, бешта нодавлат телеканал ҳамда Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинмоқда.

Шавкат Мирзиёев президент сифатида 2017 ва 2018 йилларда парламентга мурожаатнома йўллаган. Бу йилги мурожаат тартиб бўйича учинчиси бўлиб, у янгидан шаклланган парламентга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари қатнашмоқда. Жараённи видеоконференция алоқа тизими орқали халқ депутатлари туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар, шунингдек, ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари тўғридан-тўғри кузатиб боришмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди 19 мая, 16:26 128
  • Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайди 18 мая, 17:00 145
  • “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 18 мая, 13:58 211
  • Ўзбекистонда бир йилда 22 та эрта турмуш ҳолатлари аниқланди 14 мая, 08:12 59
  • Ҳафтанинг биринчи ярмида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда 13 мая, 13:23 104
  • Январ-март ойларида Ўзбекистонга қанча хорижлик сайёҳлар келди? 12 мая, 14:48 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал бўйича Жаҳон чемпионати мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди 20 мая, 23:47 0
  • Эрон президенти вертолётининг қулаши сабаби айтилди 20 мая, 23:30 82
  • Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакамни мақтовга лойиқ" 20 мая, 23:08 46
  • Рўзиқул Бердиев: "Кўнглим тўлмаганлари заҳирада ўтирибди" 20 мая, 22:50 51
  • Ҳарбий сафарбарликка чақирув марказига ўт қўйишга уринган россиялик фуқаро 25 йилга қамалди 20 мая, 22:50 36
  • Эронда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказиладиган сана эълон қилинди 20 мая, 22:29 58
  • «Қамчиқ» довонида юкни ғайриоддий усулда ташиган ҳайдовчи жазоланди 20 мая, 21:41 60
  • Суперлига. "Динамо" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди (видео) 20 мая, 21:25 38
  • Суперлига. "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди (видео) 20 мая, 21:19 31
  • Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Венгрияга ишга юборилиши мумкин 20 мая, 21:10 58
  • Холестерин миқдорини туширувчи энг яхши егулик қайси эканлигини биласизми? 20 мая, 20:45 58
  • Иброҳим Раисий: у Эроннинг бўлажак олий раҳнамоси сифатида кўриларди 20 мая, 20:21 135
  • Бўлимлар