«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:10
ЎЗO‘Z

«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

09 дек, 15:03 4 331 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди Бугун Туркманистон ҳудудидан нисбатан нам ва илиқ ҳаво оқимлари кириши таъсирида куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида кечга бориб кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.

«Ўзгидромет»нинг ёзишича, шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метрга етиши мумкин. Кундузги ҳарорат 14-19 даража илиқ атрофида бўлади.
Кейинчалик республикадаги об-ҳавони Кавказдан Каспий денгизи орқали республика томонга силжиган баландликдаги антициклон белгилайди.

Республика ҳудудида 10 декабрда ёмғир ёғиб ўтади, шимолда ёққан ёмғир қорга айланиши мумкин. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳарорат фони нисбатан илиқ бўлиб, кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даража илиқни ташкил қилади, шимолда ҳароратнинг кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3-8 даража илиққача пасайиши кузатилади.

11 декабрда Кавказ ҳудудидан совуқ ҳаво кириши билан айрим жойларда ёғингарчилик кучаяди. 12-14 декабрда об-ҳавонинг беқарорлиги сақланади, айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик, фақат мамлакатнинг шимоли-ғарбий туманларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Совуқ антитциклон таъсирида шу кунларда ҳаво ҳарорати аста пасайиб, кечаси 0-3 даража, кундузи 8-11 даражага илиққача тушади. Бу кўрсаткичлар ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

Ўтган дам олиш кунлари мамлакат аҳолиси туман ҳодисасини кузатди. Минтақада туман ҳосил бўлишига ўтган ёғинлар билан намланган илиқ тупроққа совуқ ҳавонинг аста секин оқиб келиши асосий сабаб бўлади. Туманлар асосан йилнинг совуқ даврида ноябрдан апрелгача кузатилади, улар кўпроқ декабрь-январь ойларида такрорланади.

Асосан кечки, тунги ва эрталабки соатларда кузатиладиган туман қуёш чиқиши ва ҳарорат бир оз кўтарилиши билан тарқалиб кетади.

Туманларнинг давомийлиги ҳар хил. Асосан 3 соатгача давом этадиган туманлар кузатилади. 12 соатдан ортиқ давом этиб, метеорологик кўринувчанлик 50 м ва ундан кам бўладиган ҳолатлар хавфли об-ҳаво ҳодисаларига киради. Бундай ҳолатлар авиация ва ер усти йўл транспорти учун хавф туғдиради.

Ўтган кунларда айнан шундай шароитлар кузатилди. Декабрнинг биринчи беш кунлигида қишга хос бўлмаган қуёшли об-ҳаво кузатилди, ҳарорат 10-12 даража илиқни ташкил қилиб, тупроқнинг исишига келди. 6 декабрда эса Каспий денгизи томондан келган антитциклон натижасида ҳаво айнаб, ёғингарчилик бўлди. Ҳарорат фони меъёрларгача тушди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 535
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар