«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 16:15
ЎЗO‘Z

«Вазир ёки ҳоким қонунни тушунмаса одамларда ташаббус уйғотиш қийин» — Президент

08 дек, 13:53 2 528 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Вазир ёки ҳоким қонунни тушунмаса одамларда ташаббус уйғотиш қийин» — Президент «Ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ.

Қонун устуворлиги – бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шарт, деганидир.

Шу боисдан ҳам барча бўғиндаги кадрлар, у хоҳ вазир, ҳоким ёки оддий фуқаро бўлсин, Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши ҳамда биринчи навбатда бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳит яратишимиз зарур», деган президент.

Давлат раҳбари «Конституция ва қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови» деган тушунча фуқароларнинг онги ва қалбида чуқур ўрин эгаллаши ҳамда ижтимоий эҳтиёжга айланиши учун алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган масалаларга тўхталган.

«Қонунлар ижросини самарали ташкил этиш, тизимли муаммоларни олдиндан кўра билиш, қонун бузилишининг салбий оқибатларига қарши курашиш билан бирга бундай ҳолатни барвақт бартараф этишга қаратилган тизимни шакллантириш айниқса долзарбдир. Афсуски, ушбу талаблар бизда ҳали тўлиқ бажарилмоқда, деб айта олмаймиз.

Шу йилнинг ўзида 70дан ортиқ қонун, 350дан зиёд президент фармони ва қарорлари қабул қилинди. Бу қонун ҳужжатлари ким учун ва нима мақсадда қабул қилинмоқда?

Албатта, халқимиз фаровонлиги учун.

Масалан, иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришнинг муҳим шарти бўлган «Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида»ги қонунни қабул қилганимизга 7 ой бўлди. Кўпдан буён кутилган, ҳаётнинг ўзи талаб этаётган бу қонун лойиҳаси устида биз узоқ вақт ишладик. Ушбу ҳужжат фуқароларнинг давлат ва жамият вазифаларини бажаришга доир конституциявий ҳуқуқини амалга оширишнинг таъсирчан механизмидир.

Ҳозирги вақтда айрим тармоқларда давлат-хусусий шериклик бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бошланди. Аммо соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт, йўл қурилиши, коммунал хўжалиги каби йўналишларда, аксарият ҳудудларда ҳали бу борада ташаббус умуман сезилмаяпти.

Вазир ёки ҳоким қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунмаса, англаб етмаса, уни ҳаётга татбиқ этишда жонбозлик кўрсатмаса, ислоҳотларимизнинг олдинга юриши, одамларда ташаббус уйғотиш қийин бўлади.

Ҳудудлардаги экин майдонларида рухсатномасиз, ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш, бино-иншоотларни бетартиб бузиш каби нохуш ҳолатлар қонунлар ижросини назорат қилиш ишлари оқсаётганидан далолат беради. Шу боис Парламент, Ҳукумат ва Олий суд қабул қилинаётган қонунлар ижросини таъминлашнинг самарали механизмларини қўллаши зарур.

Бу борада кадрларни ўқитиш ва малакасини оширишга, ҳуқуқий ахборотни замонавий усуллар орқали кенг оммага етказишга, қонунларни билиш ва қўллаш бўйича мутасадди раҳбарлар фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишга биринчи даражали эътибор қаратиш лозим», деган президент.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 220
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 262
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Бўлимлар