«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:26
ЎЗO‘Z

Хоразмда Президент мактаби очилди (фото)

06 дек, 20:10 8 148 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоразмда Президент мактаби очилди (фото) 5 декабрь куни Хоразм вилоятида Президент мактаби очилди, деб хабар берди ЎзА.
Мактабнинг очилиш маросимида депутатлар, сенаторлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Мактаб 168 ўринли бўлиб, 2 қаватли ўқув биноси, ошхона, 3 қаватли ётоқхона, хорижлик ўқитувчилар учун 15 ўринли меҳмонхона мавжуд. Ҳар бир синф хонада интерактив доска ва таблолар, Science хоналарида алоҳида лаборатория хоналари мавжуд.

Жорий йилда мазкур мактабнинг 5-10 синфларига ҳужжат топширган 6 минг 400 нафардан зиёд ўқувчидан 144 нафари қабул қилинди. Келаси ўқув йилидан бошлаб, ҳар йили 5-синфга 24 нафар ўқувчи қабул қилинади.

«Мазкур мактабга ўқувчилар жуда кўп талабгорлар орасидан икки босқичда ўтказилган имтиҳонлар натижаларига кўра саралаб олинди. Кириш имтиҳонлари адолатли ва шаффоф бўлиши учун қаттиқ назорат остида, жуда талабчанлик билан ўтказилди. Имтиҳонларни Кембриж университетининг малакали ўқитувчи-экспертлари олди. Бу ерда ўқувчиларга шунчаки билим берилмайди. Бу мактабда таҳсил олган ёшлар келгусида ҳақиқий ватанпарвар, эл-юртимизга чин дилдан хизмат қилувчи етук кадрлар этиб тарбияланади», – дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Сарвар Бобохўжаев.

Мактаб кутубхонаси Кембриж, Оксфорд университетлари нашриётлари ҳамда Коллинз нашриётининг Steam дастури бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалари, ўзбек ва жаҳон бадиий адабиёти намуналари билан таъминланган. Дарсликларнинг электрон шакллари ҳам мавжуд, бу ўқувчиларга улардан янада самарали фойдаланиш имконини яратади.

«Хоразмда Президент мактаби очилгани илмга чанқоқ вилоят ёшлари учун жуда катта совға бўлди. Мен мактабга қабул қилинган ўғил-қизларнинг кўзига қараб туриб шуни англадимки, халқимиз, юртимиз, давлатимиз раҳбарининг ишончини оқлаш учун билим олиб ўзини кўрсатадиган катта куч майдонга келди. Бу ёшларнинг ҳар бири билан оила аъзолари, маҳалладошлари, қолаверса, бутун Хоразм эли фахрланса арзийди. Чунки, бу мактабга энг билимли ўқувчилар саралаб олинган», – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев.

Президент мактабида дарслар Кембриж университети экспертлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурлари асосида олиб борилади. Мактабга 11 нафар хорижий юқори малакали мутахассис ҳамда 20 нафар маҳаллий ўқитувчи жалб қилинган. Улар ҳам халқаро таълим талаблари асосида махсус имтиҳонлар орқали танлаб олинган.

«Жанубий Африка Республикасидан келдим. Буюк алломалар ал-Хоразмий ва ал-Беруний юртига келиб уларнинг авлодларига дарс бераётганимдан мамнунман. Ўзбекистонлик ёшлар илмга чанқоқ, интеллектуал салоҳияти жуда юқори. Ўйлайманки, бу мактабдан келгусида ўз кашфиётлари билан аждодлари сингари бутун дунёни лол қолдирадиган олимлар етишиб чиқади ва бунда менинг ҳам ҳиссам бўлишидан хурсандман», – дейди математика фани ўқитувчиси Танговито Какама Хаё.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 204
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар