«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 04:21
ЎЗO‘Z

Сенаторлар 3та қонунни маъқуллади

30 ноя, 18:28 2 931 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенаторлар 3та қонунни маъқуллади Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида сенаторлар “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Қонунда волонтёрлик фаолияти соҳасида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар тизимини белгилаш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантиришни давом эттириш, шунингдек ҳозирги замон шароитларида волонтёрлик фаолияти самарали амалга оширилиши ва ривожланишини таъминлайдиган қонунчилик асосларини такомиллаштириш назарда тутилган.

Амалиётни ўрганиш шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда волонтёрлик ҳаракати фаол ривожлантирилаётганлигига қарамай, тегишли таянч тушунчаларга эга бўлган ва унинг фаолиятини тартибга соладиган мустаҳкам қонунчилик базаси ҳали ҳам мавжуд эмас. Янги Қонун мазкур масалалар ечимини топишга ва волонтёрлик ҳаракати янада фаоллашишини ривожлантиришга, шунингдек волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча кафолатлар яратишга қаратилган. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шундан кейин “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кўриб чиқилди. Қонун Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилгани таъкидланди. Қонун Сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сўнгра сенаторлар “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқдилар. Қайд этилганидек, ҳозирги вақтда касаба уюшмалари фаолияти Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Бироқ амалдаги Қонун нормалари анча эскирган.

Қонунда касаба уюшмалари фаолиятининг асосий принциплари белгилаб қўйилмоқда: қонунийлик, ихтиёрийлик, камситишга йўл қўймаслик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш, тенг ҳуқуқлилик, ошкоралик ва очиқлик. Шу билан бирга касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг ҳуқуқларига риоя этилиши кафолатлари белгиланмоқда. Жумладан, давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, иш берувчилар касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайди.

Қонун сенаторлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Хусусан, сенатор Муҳаммаджон Мақсудов Касаба уюшмалари федерацияси вакилига ривожланган мамлакатлар тажрибасида аксарият соҳа вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун уларнинг ойлик иш ҳақларини ошириш бўйича касаба уюшмалари жон-жаҳди билан курашиши, ана шу масалани ҳатто ҳукумат даражасида олиб чиқишини айтиб ўтди. Федерация ана шундай масалаларни қачон корпорация, ассоциация, ҳукуматга олиб чиқиши ҳақидаги савол билан мурожаат қилди.

Сенат раиси ана шу саволга қуйидагича муносабат билдирди:

“Ходимлар қайси ташкилотда ишлашидан қатъий назар, у давлат идораси бўладими, нодавлат ташкилотми, хусусий мулкми, уй меҳнатида ишлаяптими – қанақа секторда ишлашидан қатъий назар, ана шу қонун қабул қилинганидан кейин уларни ҳимоя қилиш механизмларини аниқ равшан биз ишлаб чиқишимиз керак бўлади. Чунки агар буни қилмайдиган бўлсак, одамларда ҳақли савол туғилиши мумкин, айниқса касаба уюшма аъзоларида, “Мен касаба уюшма аъзосиман, аъзолик бадалларини тўлаяпман-у, лекин нима учун тўлаётганлигимни билмайман, деган савол ҳам туғилиши мумкин”, - деди Танзила Норбоева.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 534
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар