«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 04:51
ЎЗO‘Z

Жаҳон банки Янгийўл, Когон ва Чортоқ шаҳарларини экошаҳарга айлантириш лойиҳасига 100 млн доллар ажратади

07 ноя, 18:00 2 866 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳон банки Янгийўл, Когон ва Чортоқ шаҳарларини экошаҳарга айлантириш лойиҳасига 100 млн доллар ажратади Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Розанна Нитти бошчилигидаги Жаҳон банки делегациясини қабул қилди. Учрашувда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳасига киритилган Чортоқ шаҳри бўйича амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини бошлаш олдидан сўнгги босқич бўйича сўз борди.

Мулоқотда лойиҳани мукаммаллаштириш, лойиҳадан ўрин олиши кўзда тутилган объектлар, Жаҳон банки лойиҳа гуруҳи томонидан билдирилаётган таклифларни маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиқиб умумий концепцияга мослаштириш бўйича кенг фикр алмашилди. Чортоқнинг бош режаси бугунги кунда режалаштирилаётган туманни тиббиёт ва сиҳатгоҳлар туризми ривожланган экологик тоза ҳудудга айлантириш учун керакли барча жиҳатларни ўз ичига олиши лозимлиги борасида ҳам келишиб олинди.

Жаҳон банкининг Чортоқ шаҳрини комплекс ривожлантириш лойиҳаси ноябрь охирида ишга туширилиши белгиланди. Бу мақсадда Чортоқ шаҳрида йирик тақдимот маросими ўтказилиши режалаштирилди.

Маълумот учун, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 100 миллион доллар кредити ҳамда Ўзбекистоннинг 24,1 миллион долларлик улуши билан ҳаётга татбиқ этилаётган ушбу лойиҳанинг тажриба-синов шаҳарлари сифатида Янгийўл, Когон ва Чортоқ белгиланган. 2019—2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар натижасида Чортоқ замонавий инфратузилмага эга обод экошаҳарга айланиши кўзда тутилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 269
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар