«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 08:32
ЎЗO‘Z

Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича комплекс дастур тасдиқланади

07 ноя, 17:30 2 666 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича комплекс дастур тасдиқланади Ўзбекистонда ёнғин ўчириш амалий спортини ривожлантириш ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида жисмоний тарбия ва спортни такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, ёнғин ўчириш амалий спортининг моддий-техник базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш бўйича Комплекс дастур ҳамда замонавий спорт мажмуаларини 2020-2022 йилларда янгидан қуриш ва реконструкция қилиш бўйича Комплекс дастур тасдиқланади.

Комплекс дастурни амалга ошириш доирасида устувор йўналишлар ва вазифалар этиб қуйидагилар белгиланади:

- ёнғин-қутқарувчиларнинг жисмоний ва касбий маҳоратини ошириш;

- касбий спорт тури фаолиятини такомиллаштириш орқали ёнғин-қутқарувчи касбини ёшлар орасида оммалаштириш;

- ёнғин ўчириш амалий спортининг моддий-техник ва ўқув-машғулот базасини ривожлантириш;

- илғор жаҳон тажрибаси асосида ёнғин ўчириш амалий спортини ривожлантириш учун замонавий спорт иншоотларини барпо этиш, мавжуд спорт иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда замонавий спорт техникалари ва анжомлари билан таъминлаш.

Комплекс дастурларни, шунингдек, келгусида ёнғин ўчириш амалий спортини ривожлантиришни молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланади:

- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосли ҳисоб китобига мувофиқ ҳар йили Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари;

- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

- Халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотларининг вакиллари ҳамда донор мамлакатларнинг кредит ва грантлари;

- қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини яратишга кўмаклашиш мақсадида дастурга киритилган спорт мажмуаларини қуриш ва реконструкция ишлари якунига етганидан сўнг, вазирликнинг тасдиқланган ҳисоб-китоблари бўйича бошқа вазирлик ва идораларга шартнома асосида ҳамда фуқароларга нақд пул ҳисобида фойдаланиш учун бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Андижон, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда спорт-соғломлаштириш комплексларини қуриш учун ер участкалари ажратади.

Ёнғин ўчириш амалий спортини ривожлантириш, ёнғин-қутқарувчиларнинг жисмоний ва касбий маҳоратини ошириш мақсадида, Навоий шаҳридаги Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги “Сўғдиёна” спорт мажмуаси ҳамда Хоразм вилояти Урганч туманидаги Хоразм вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги спорт мажмуаси бинолари ва унга тегишли ҳудуди билан бепул Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфига берилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига:

- дастурда белгиланган спорт-соғломлаштириш комплексларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли тайёрланиши, тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши, келишилиши ҳамда экспертизадан ўтказилиши таъминлайди;

- комплекс дастурларни тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлар олиб боради;

- тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 2020 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Халқаро ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар конференцияси”га ҳамда 2021 йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар спорти бўйича эркаклар ўртасидаги XVII ҳамда аёллар ўртасидаги VIII Жаҳон чемпионатлари”ни юқори савияда ўтказилиши бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этади;

- доимий равишда ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича миллий терма жамоани жаҳон ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида, хорижий давлатларнинг мазкур спорт тури бўйича иқтидорли мураббийларини таклиф қилиш, улар иштирокида миллий терма жамоа мураббийлари ҳамда терма жамоага номзод спортчилар билан амалий маҳорат сабоқлари ҳамда намунали ўқув-йиғинларини ўтказилиши ташкил этади;

- вазирлик тизимида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин ва унинг фаолияти йўлга қўйилсин. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг номи “Семурғ” деб белгилайди;

- ёнғин-қутқарувчи касбини ёшлар орасида оммалаштириш, шунингдек, миллий терма жамоага муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида,
ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни шахсий ҳужжатлар йиғма жилдлари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хизматга яроқли деб топилган тақдирда имтиёз асосида ишга қабул қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 531
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар