«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:40
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараолди ҳудудларини алмашди — Каркидон сув омбори тўлиғича Ўзбекистонга ўтди

13 сен, 12:02 9 508 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараолди ҳудудларини алмашди — Каркидон сув омбори тўлиғича Ўзбекистонга ўтди Қирғизистон ҳукуматининг Ўш вилояти маъмуриятидаги ваколатхонаси Ўзбекистон билан ер майдонлари алмашилганини тасдиқлади.
Ўзбекистонга Ўш вилояти Аравон туманининг Тўямўйин округидаги, Каркидон сув омбори ёнидаги ер майдони берилган.
Ўзбекистон эса Қирғизистонга Гулбаҳор қишлоғи ёнидаги ерни берган. Чегаралар демаркацияси жорий ҳафтада ўтказилади.

Ҳудудлар алмашинуви чегарани суришга имкон беради.
Иккала ҳудуд ҳам бир хил майдонга эга – 407 гектардан. Ўш вилояти маъмуриятида маълум қилинишича, ҳудудлар алмашилиши Қирғизистон ташаббуси билан амалга оширилган.

«Бу алмашинувга Қирғизистон томонидан анчадан бери ташаббус билдириб келинганди. Сўнгги музокаралар вақтида чегаранинг демилитацияси бўйича келишувга эришилганди», деб айтган Ўш вилояти маъмурияти матбуот котиби Нурқиз Қодирбек қизи.

Гулбаҳор қишлоғи Аравон вилоятига кираверишда, Ўш шаҳрига олиб борувчи йўл бўйида жойлашган. Аввал ушбу йўлнинг бир қисми Ўзбекистонга тегишли бўлган, энди эса у тўлиқ Қирғизистон ҳудудидан ўтади. Аввал қирғизистонликлар қўшни қишлоққа Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтишларига тўғри келган.

Сув омборининг бутун ҳудуди ва соҳилбўйи Ўзбекистонга тегишли бўлади. Қирғизистоннинг Каркидон қишлоғи аҳолиси сув омборидан чиқувчи дарёдан фойдалана олади.

Аввалроқ, 10 сентябрь куни Қирғизистоннинг Аравон туманидаги Каркидон сув омбори атрофида ўзбек ҳарбийлари томонидан тўсиқлар ўрнатилиши маҳаллий аҳоли норозилигига сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маҳаллий ҳокимият Ўзбекистон билан ерлар алмашилгани, делимитация якунлангани, бироқ демаркация ҳали ўтказилмаганини маълум қилган. Барча жараёнлар якунланмагунча тўсиқларни ўрнатиш мумкинмаслиги ва ҳукумат ишлар тўхтатилишига ваъда бериши айтилган.
Ўзбекистон, Қирғизистон, чегараолди




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 118
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 538
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар