«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 02:27
ЎЗO‘Z

Андижонда соҳта ИИБ терговчиси қўлга олинди

22 авг, 13:20 3 909 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижонда соҳта ИИБ терговчиси қўлга олинди Фуқаро Э.Ғнинг Андижон вилояти ИИБ қилган мурожаатига кўра, жорий йилнинг 25 июнь кунидан 16 август кунига қадарли бўлган вақт оралиғида исмини “Сардор” деб таништирган фуқаро ўзганинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида ўзини вилоят ИИБда терговчи лавозимда ишлашлигини айтиб, фуқаро Э.Ғнинг шахсий ҳаётига оид сир сақланиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор қилиш ҳамда бу учун жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноий жавобгарликка тортириб юборишлиги билан қўрқитиб, ундан 300 АҚШ доллари талаб қилган. Фуқаро Э.Ғнинг қўрқиб кетгани ва ёрдам беришни илтимос қилганидан фойдаланиб, ундан 200 АҚШ доллари, 225 минг сўм пули бўлган пластик картасини ва нарҳи 950 минг сўмга тенг бўлган “RedMI A5” русумли мобил телефон воситасини олиб, товламачилик жиноятини содир этган.

Олинган тезкор маълумотга асосан, жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз ҳавфсизлиги бошқармаси Андижон вилояти бўйича бўлими ҳамда жиноят қидирув бошқармасининг масъул ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Ўзини ИИБ ходими “Сардор” деб таништирган шахс бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашина тўҳтатиб текшириб кўрилганида, автомашина салони ва юкхонасида фуқаро Э.Ғ га тегишли бўлган 1 дона пластик карточка, қўрқитиш йўли билан Э.Ғ номидан ёзилган тушунтириш хати борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида, ўзини вилоят ИИБ да терговчи бўлиб ишловчи “Сардор” деб таништирган шахс, аслида фуқаро А.А эканлиги, ички ишлар идоралари тизимида эса умуман фаолият юритмаслиги маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро А.А га нисбатан 2019 йилнинг 16 август куни Андижон шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 2019 йилнинг 17 август куни фуқаро А.А Ўзбекистон республикаси ЖК 165-166 моддалари билан судда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, шу кундан бошлаб унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўланилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 534
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар