«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 07:28
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда олтин экспорти сўнгги беш йилдаги рекорд кўрсаткични қайд этди

21 авг, 06:39 3 505 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда олтин экспорти сўнгги беш йилдаги рекорд кўрсаткични қайд этди Ўзбекистон олтин экспортини кескин равишда оширди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга таяниб, Дарё хабар берди.
Январь ойидан июлга қадар Ўзбекистон бошқа мамлакатларга 3,4 миллиард долларлик олтин сотган. Ўтган йилнинг худди шу даврида ушбу кўрсаткич 1,5 миллиард долларни ташкил этган. Ўсиш 2,2 баробарга тенг.

Сўнгги беш йил ичида олтин экспорти бир неча баробарга ошган. 2015 йилда экспорт ҳажми 823,9 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2016 йилда — 738,2 миллиард доллар, 2017 йилда эса 1,6 миллиард долларга етган.

Ўзбекистон ўз олтинларини нарх-навонинг ошиши фонида кўпроқ сотмоқда — июнь ойида олтин фьючерслари унцияси учун 1397,7 долларга ошган (бу каби ҳолат охирги марта 2013 йилда содир бўлган).

Июль ойида экспорт ҳам сезиларли ошган, июнь якуни бўйича 2 миллиард долларлик олтин сотилган бўлса, бир ойдан сўнг, ушбу кўрсаткич 1,4 миллиард долларга кўпроқни ташкил этмоқда.

Олтин экспортининг ошиши олтин валюта захиралари ҳажмининг қисқаришига мос келмоқда — 1 июль куни олтин валюта захиралари 11,3 миллион унцияни ташкил этган бўлса, 1 август ҳолати бўйича бу 10,5 миллионга тенг. Агарда тоннага айлантириладиган бўлса, июль ойида 351 тонна олтин, августда эса — 326 тонна олтин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 529
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 182
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 52
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 154
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар