«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:04
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон АрМИ-2019 натижаларига кўра 5-ўринни эгаллади

19 авг, 23:37 3 263 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон АрМИ-2019 натижаларига кўра 5-ўринни эгаллади Ўзбекистон бешинчи марта ўтказилган Халқаро армия ўйинлари АрМИ-2019 мусобақалари натижаларига кўра 5-ўрин эгаллади.

Мусобақаларда 39 та давлатдан 223 та жамоа ва 5 мингдан кўпроқ ҳарбий иштирок этди. 10 та давлат ҳудудида умумий ҳисобда 32 та танлов ўтказилди: 15 та мусобақа Россияда, 4 та Хитойда, 3 та Қозоғистонда, иккитадан Беларусь ва Эронда ҳамда биттадан мусобақа Озарбойжон, Арманистон, Ҳиндистон, Мўғулистонда бўлиб ўтди. Ўзбекистонда ҳам мусобақалардан бири ўтказилди: “Фориш” полигонида “Ҳарбий-тиббий эстафета” бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик ҳарбийлар 14 та танловда иштирок этишиб, 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритишди. Ўзбекистондан кейинги ўринларни Эрон, Арманистон, Озарбойжон, Мўғулистон ва Ҳиндистон эгаллади.

Ҳамюртларимиз “Эльбрус ҳалқаси” танлови доирасида Европа ва Россиянинг энг баланд чўққиси бўлмиш Эльбрусга кўтарилишда ҳамда “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида биринчи бўлишди.

АрМИда 1-ўринни 31 та медал билан Россия, 2-ўринни 12 та медал билан хитойликлар эгаллади. 3- ва 4-ўринлар Қозоғистон ва Беларусь ҳарбийларига насиб этди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 67
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 208
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 225
  • Сўнгги янгиликлар
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 0
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 0
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Бўлимлар