«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 04:36
ЎЗO‘Z

Раҳбар ва ҳокимларнинг пастга тушиб ишлаши ва ҳисобот бериши бўйича янги тизим жорий қилинади

15 авг, 09:35 2 798 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Раҳбар ва ҳокимларнинг пастга тушиб ишлаши ва ҳисобот бериши бўйича янги тизим жорий қилинади Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда бундан буён Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари, вазирлар, қўмиталар ва хўжалик бирлашмалари раислари ўзларининг иш услубини тубдан ўзгартириб, кўпроқ ҳудудларга, олис қишлоқларга бориб, пастдаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда ҳокимликлар, тадбиркорлар ва жойлардаги раҳбарларга амалий ёрдам бериши зарурлиги таъкидланди.

Бунда, ҳар бир комплекс раҳбари ўзининг вазирлари билан бирга ҳар чоракда вилоятларга бориб, тегишли соҳалардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиши ва натижалари бўйича вилоят халқ депутатлари кенгаши ва фаоллари олдида ҳисобот бериши керак.

Худди шундай, вилоятлар ҳокимлари ҳам ўз ўринбосарлари ва вилоят бошқармалари раҳбарлари билан бирга ҳар чоракда туманларга бориб, муаммоларни ҳал қилиб, туман халқ депутатлари кенгаши ва фаоллар олдида ҳисобот беради.

Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамасига раҳбар ва ҳокимларнинг пастга тушиб ишлаши ва ҳисобот бериши бўйича янги тизимни амалда жорий қилиш масъулияти юкланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 529
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар