«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:01
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон электроэнергетикаси келажаги белгиланмоқда

19 июл, 08:50 2 121 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон электроэнергетикаси келажаги белгиланмоқда 18 июль куни 2019-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотларнинг асосий йўналишларини амалга оширилишини таъминлаш бўйича Иқтисодий кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Кенгаш йиғилиши кун тартибида Ўзбекистонда энергетика масаласини ҳам муҳокама қилиш белгиланганди. Шунга мувофиқ, электроэнергия соҳасида ислоҳотлар, инвестицион дастурлар, давлат-хусусий шерикчилиги ва хусусийлаштириш йўллари ҳақида мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилишда электроэнергия соҳасини тубдан ислоҳ этиш бўйича режа лойиҳаси муҳокама қилинди. Унга кўра, соҳада корпоратив бошқарув шаклини жорий этиб, хусусийлаштириш йўлидан бориш маъқулланган. Масалан, келгусида очиқ акциядорлик шаклидаги иссиқлик электростанциялари фаолияти пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, соҳада тижорийлаштиришга рухсат берилади.

Электроэнергия тариф нархларини эркинлаштириб, соҳага хусусий сектор кириб келиши учун маълум шароитлари яратилади.

Таъкидланишича, Халқаро молия корпорацияси иштирокида Навоий вилоятида 100 МВт қувватли фотоэлектростанция қурилиши ҳам муҳокама қилинган. Шунингдек, ХМК ва Осиё тараққиёт банки кўмагида давлат-хусусий шерикчилиги шаклини ривожлантирган ҳолда қуёш электростанциялар қувватини 2000 МВт (2 ГВт) га етказиш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ҳукумати 2030 йилга бориб, 7 ГВт энергияни қуёш электростанциялардан олишни режалаштирмоқда.

Бирлашган Араб Амирликларининг «Масдар» компанияси билан ҳамкорликда 500 МВт қувватли шамол электростанциясини қуриш лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳа ҳукуматлар ўртасидаги битимга кўра амалга оширилиши кўзда тутилган. Амирликнинг «Мубдала» компанияси эса Талимаржон ИЭСда янги лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.

Шамолдан энергия олиш лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида, қуёшдан энергия олиш масаласи Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида амалги оширилиши назарда тутилган.

Маълумот учун, Иқтисодий кенгашнинг асосий вазифаси - Халқаро экспертлар гуруҳи иштирокида иқтисодий соҳадаги «Ислоҳотлар йўл харитаси» нинг муайян йўналишлари бўйича стратегиялар, тушунчалар, дастурлар, ёндашувлар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Шунингдек, Иқтисодий Кенгашнинг вазифаларига қуйидагилар ҳам киради:

— ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи муаммолар ва хавфларни таҳлил қилиш ва аниқлаш, шу асосда таклифларни тайёрлаш ижтимоий-иқтисодий соҳадаги келажакдаги ўзгаришлар ҳақида, идоравий даражада ва кенг жамоатчилик иштирокида батафсил муҳокамалар ўтказиш,

— ислоҳотларнинг йўл харитасини амалга ошириш давомида ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, халқаро молия институтлари, экспертлар гуруҳлари ва оммавий ахборот воситалари билан ислоҳотларни амалга ошириш бўйича самарали ҳамкорликни ташкил этиш, шу мақсаддаги семинар ва учрашувлар ўтказиш.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайди 18 мая, 17:00 126
  • “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 18 мая, 13:58 196
  • Ўзбекистонда бир йилда 22 та эрта турмуш ҳолатлари аниқланди 14 мая, 08:12 58
  • Ҳафтанинг биринчи ярмида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда 13 мая, 13:23 103
  • Январ-март ойларида Ўзбекистонга қанча хорижлик сайёҳлар келди? 12 мая, 14:48 76
  • “Ўзгидромет” 13 май куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди 12 мая, 10:34 117
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 78
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 61
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 221
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 25
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 224
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 49
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 56
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 102
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 186
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 237
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 84
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 111
  • Бўлимлар