«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 04:24
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда реклама бўйича янги қоидалар жорий этилади

07 июн, 09:00 3 454 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда реклама бўйича янги қоидалар жорий этилади Парламент қуйи палатасида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамкорликда “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда реклама фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 1998 йилда қабул қилинганлиги ҳамда унга ҳозирга қадар 14 маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги қайд этилди. Бундан ташқари, мазкур фаолиятни бевосита тартибга солувчи 6 та қонуности ҳужжатлари қабул қилинганлиги ва бугунги кунда амалда эканлиги таъкидланди.

Амалдаги қонуннинг нормалари сезиларли даражада эскирган бўлиб, замонавий реклама бозори талабларига жавоб бермайди. Хусусан, унда электрон тижоратда товар (хизмат)ларни реклама қилишга нисбатан талабларни белгиловчи қоидалар мавжуд эмас. Шунингдек товарларнинг харидини рағбатлантирувчи тадбирларни реклама қилиш тартибга солинмаган. Қонунда товарларнинг бозорда харидоргирлигини оширишнинг кенг тарқалган усулларидан бири реклама акцияси тушунчаси ва уни ўтказиш тартиби назарда тутилмаган.

Дори воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг рекламаси тўғрисидаги нормаларни янада такомиллаштириш зарурати мавжуд.

Тадбирда қайд этилганидек, ташқи рекламани жойлаштиришни тартибга солувчи нормалар ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини беришнинг амалдаги тартибига мувофиқ эмас. Реклама агентининг фаолияти қонун даражасида тартибга солинмаган.

Шу муносабат билан, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси тайёрланди. Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш доирасида реклама соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи нормаларни тизимлаштириш, умумий тусдаги ва амалда ўз кучини йўқотган нормаларни қонун матнидан чиқариш; давлат органларининг реклама соҳасидаги ваколатларини аниқ белгилаш; рекламанинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги бўйича таҳлил ва экспертиза ўтказиш таклиф этилди.

Қонун лойиҳасига маҳсулотларнинг харид қилинишини рағбатлантирувчи тадбирлар рекламаси ҳамда электрон тижоратда товарларни реклама қилишга нисбатан талабларни белгиловчи янги қоидалар киритилди. Бундан ташқари лойиҳа матни “реклама акцияси”, “ахлоққа зид реклама”, “реклама фаолияти субъектлари”, “реклама агенти” ва бошқа тушунчаларга берилган изоҳлар билан бойитилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 512
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 25
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 52
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 35
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 141
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 28
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 81
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • Бўлимлар