«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 09:29
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Дмитрий Медведев билан учрашди

30 мая, 14:46 2 785 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Дмитрий Медведев билан учрашди Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведевни қабул қилди. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, учрашув Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида бўлиб ўтган.


Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқот, Россия президентининг ўтган йил октябрь ойида мамлакатимизга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг биргаликда амалга оширилиши кўп қиррали Ўзбекистон-Россия алоқаларини кенгайтиришга, амалий ҳамкорликни аниқ дастур ва лойиҳалар билан бойитишга хизмат қилгани таъкидланди.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда турли иқтисодий тармоқлардаги устувор инвестиция лойиҳаларини жадаллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

“Росатом” давлат корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича стратегик лойиҳани ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо алоқалари ва ишлаб чиқариш кооперациясини янада фаол ривожлантириш учун мамлакатларимиз ҳудудларининг салоҳиятини самарали рўёбга чиқариш муҳим экани таъкидланди. Ҳудудлар маъмурияти ва ишбилармон доиралар даражасида алмашинувларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Шунингдек, илмий-техник ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Бугун Урганч шаҳрида бўлиб ўтадиган Қўшма комиссия биринчи мажлиси бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўришда муҳим босқич бўлиши ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олишга хизмат қилиши қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги узоқ муддатли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш, кенг кўламли амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр экани ва бу борадаги интилиш қатъийлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, ЎзА хабарига кўра, Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация 30 май куни Хоразм вилоятига ҳам етиб келган.

Урганч халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов кутиб олган.

Россия Федерацияси ҳукумати раиси Урганч шаҳрида ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишида иштирок этади.

Мазкур тадбир икки томонлама ҳамкорликнинг янги шакли бўлиб, унда икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари томонидан Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 24 апрелда бўлиб ўтган йигирманчи йиғилиши якунлари сарҳисоб қилинади ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва уларнинг таркибини амалий жиҳатдан бойитиш масалалари муҳокама қилинади.

Йиғилиш якунида қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 139
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 543
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар