«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:07
ЎЗO‘Z

Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузганларга жазо кучайтирилди

29 мая, 13:50 3 114 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузганларга жазо кучайтирилди Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат матни “Халқ сўзи online” томонидан эълон қилинди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартишлар киритилди:

202-модданинг матни (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Ов қилиш ва балиқ овлаш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг ёхуд ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор, озуқавий ва манзарали (декоратив) турларини йиғиш ёки тайёрлашнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, худди шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, –

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша қилмишлар:

а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар:

а) хавфли рецидивист томонидан;
б) шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) ерда, сувда ёки ҳавода ишлатиладиган механизациялаштирилган воситалардан фойдаланиб;
г) тақиқланган қуролларни ёки воситаларни қўллаган ҳолда;
д) уюшган гуруҳ томонидан;
е) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
ж) Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорда, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёси турларига нисбатан етказилган зарарнинг ўрни эса беш карра миқдорда қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 531
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар