«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 07:03
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда «Электрон поликлиника» тизими кенг жорий этилади

18 мая, 12:20 3 743 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда «Электрон поликлиника» тизими кенг жорий этилади Парламент қуйи палатасида Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «Қонунчиликка соғлиқни сақлаш тизимига инновацион технологиялар жорий қилинишини рағбатлантиришга қаратилган қоидаларни киритиш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – тиббий хизматларни кўрсатиш соҳасида замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш жараёнларини рағбатлантириш ва фаоллаштириш мақсадида миллий қонунчилик тизимини янада такомиллаштиришга доир масалаларни муҳокама қилиш ҳамда тегишли таклифлар ишлаб чиқишдир.

Давра суҳбатида соғлиқни сақлаш соҳасида сифатли тиббий хизмат кўрсатишда самарали ахборот коммуникация технологиялари ва замонавий инновацион механизмлар лозим даражада қўлланилмасдан келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Тиббиёт соҳасида ўз ечимини кутаётган долзарб масалалардан бири — ривожланган мамлакатларда кенг тарзда қўлланилаётган телемедицина институтини жорий этиш, бунда унинг ҳуқуқий асоси ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг “Телемедицина тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек, аҳолига, айниқса чекка қишлоқлардаги фуқароларга қулай шароитларни таъминлашда “электрон поликлиника” тизимини кенг жорий этиш ҳисобланади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари тўғрисида ҳаққоний маълумотлар, ишончли тиббиёт статистикасининг ягона базаси тўлиқ шакллантирилмаганлиги соғлиқни сақлаш тизими аҳволини муносиб баҳолаш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини бермаяпти.

Тадбирда иштирокчилар томонидан амалдаги қонунчиликда соғлиқни сақлаш тизимига замонавий инновацион технологияларни кенг жорий қилинишини рағбатлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган норматив ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 137
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 543
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 1
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 215
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 119
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Бўлимлар