«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 13:13
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?

23 апр, 09:13 4 989 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда? 2019 йил январь-март ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 41,5 минг кишини (40,7 минг киши республика ҳудудларидан, 0,8 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 43,6 минг кишини (40,7 минг киши республика ҳудудларига, 2,9 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди. Миграция салдоси минус 2,1 минг киши бўлиб, 2018 йилнинг мос даврида минус 2,5 минг киши бўлган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, миграция салдосининг юқори даражаси Қашқадарё (минус 1,4 минг киши), Самарқанд (минус 1,3 минг киши) ва Тошкент, Бухоро (минус 0,8 минг киши) вилоятларида қайд этилди. Миграция салдосининг ижобий даражаси Тошкент шаҳрида (плюс 5,8 минг киши) кузатилди.

Йил бошидан бери доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони 767 кишини ташкил этди. Шундан, Тожикистон - 26,2 фоизи, Қозоғистон - 24,9, Россия - 21,4, Қирғизистон - 16,4 ва бошқа давлатлар - 11,1 фоиз.

Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони эса 2863 кишини ташкил қилди. Шундан, Қозоғистон - 47,9 фоиз, Россия - 45,6 фоиз, Исроил - 1,1 фоиз, АҚШ - 0,7 фоиз ва бошқа давлатлар - 4,7 фоиз.

Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 апрель ҳолатига 2,5 млн кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 12,9 минг кишига ёки 0,5%га ўсган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 146
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 554
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 144
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 127
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 212
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 0
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 0
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 0
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 4
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 58
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 39
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 19
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 79
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 106
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 52
  • Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди 08 мая, 09:27 112
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 24
  • Бўлимлар