«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 16:54
ЎЗO‘Z

Президент соғлиқни сақлаш соҳасига алоқадор янги қарор имзолади

18 апр, 09:57 3 820 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент соғлиқни сақлаш соҳасига алоқадор янги қарор имзолади Ўзбекистон Республикаси президенти “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Қарор билан соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Белгиланишича:

а) соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳалари давлат ва хусусий шерик ўртасида қуйидаги бир ёки бир неча шаклларни бирлаштириш орқали амалга оширилади:

соғлиқни сақлаш соҳасида жамоат инфратузилмасини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, яратиш, жиҳозлаш, модернизация қилиш, молиялаштириш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида товарларни етказиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари хусусий шерикни танлаб олиш тендер асосида ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади;

в) битимнинг амал қилиш муддати давлат ва хусусий шерик томонидан белгиланади. Бунда у уч йилдан кам бўлмаслиги ва 49 йилдан ошмаслиги керак;

г) давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда хусусий шерикка ажратилган ер участкалари, сотиб олинган тиббий ва бошқа ускуналар, шунингдек, улар томонидан қурилган объектлар битимнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг давлат шеригига топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш доирасида соғлиқни сақлаш соҳасига инвестиция киритадиган инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида жамғарма маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Жамғарма давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил қилинадиган тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги “Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2718-сон қарорига асосан очилган кредит линияларининг танланмаган маблағлари ҳисобидан ваколатли тижорат банкларига 10 йил муддатгача, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган, йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик ЛИБОР плюс 2 фоизга тенг, умумий миқдори 200 миллион АҚШ долларигача бўлган кредит линияларини очади.

Белгилаб қўйилишича, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш доирасида имтиёзли кредитлаш тижорат банклари томонидан:

фақатгина импорт қилинадиган замонавий тиббий ускуналар ва инвентарларни сотиб олиш учун – чет эл валютасида киритиладиган инвестиция умумий ҳажмининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;

3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда, 8 йилгача бўлган муддатга қайта молиялаштирувчи банкнинг маржаси билан бирга йиллик 1 фоиз миқдорида;

инвестор томонидан киритиладиган инвестициялар умумий ҳажмининг 80 фоизидан кам бўлмаган миқдорида хусусий, шу жумладан, хорижий инвестиция киритиш шарти билан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва Адлия вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари билан биргаликда бир ой муддатда ва кейинчалик ҳар йили давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида давлат тиббиёт муассасаларининг ер участкалари, бинолари ёки уларнинг қисмлари ва хоналари, шунингдек, самарасиз фаолият кўрсатаётган давлат тиббиёт муассасалари ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида устувор йўналишга эга бўлган тиббий ва қўшимча хизматлар рўйхатини шакллантиради ва улар тўғрисидаги маълумотларни тегишли ихтисослашган веб-сайтларга жойлаштиради;

икки ой муддатда илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик битимларининг намунавий шаклларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

уч ой муддатда соғлиқни сақлаш соҳасида, шу жумладан, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари иштирокида амалга ошириладиган бирламчи аҳамиятга эга бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг концепциясини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;

2019 йил 15 августга қадар давлат-хусусий шериклик битимларини тузиш ҳуқуқини берувчи тендер эълон қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 536
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 16
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 36
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 89
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Бўлимлар