«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:28
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

05 апр, 10:37 3 498 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади Республика Гидрометеорология маркази 6 - 9 апрель кунлари бўйича об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6-7 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6 апрелда 5-10 даража, 7-9 апрелда 7-12 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 6-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 6 апрелда 23-28 даража, 7-9 апрелда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 6-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 6 ва 9 апрелда 17-22 даража илиқ, 7-8 апрелда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 6-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 6 апрелда 23-28 даража иссиқ бўлади, 7-9 апрелда 18-23 даража иссиққача аста-секин пасаяди.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 6-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 6 апрелда 25-30 даража, 7 апрелда 27-32 даража иссиқ бўлади, 8-9 апрелда 20-25 даража иссиққача пасаяди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 6 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7-9 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, 7 апрелда 7-12 даража, кундузи 6 апрелда 15-20 даража илиқ бўлади, 7-9 апрелда 20-25 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 6 ва 9 апрелда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, 7-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 6-8 апрелда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-7 апрелда 0-5 даража, 8-9 апрелда 3-8 даража, кундузи 6-8 апрелда 13-18 даража, 9 апрелда 7-12 даража илиқ бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайди 18 мая, 17:00 114
  • “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 18 мая, 13:58 189
  • Ўзбекистонда бир йилда 22 та эрта турмуш ҳолатлари аниқланди 14 мая, 08:12 58
  • Ҳафтанинг биринчи ярмида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда 13 мая, 13:23 103
  • Январ-март ойларида Ўзбекистонга қанча хорижлик сайёҳлар келди? 12 мая, 14:48 76
  • “Ўзгидромет” 13 май куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди 12 мая, 10:34 117
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 25
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 36
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 91
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 16
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 127
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 31
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 43
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 70
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 137
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 177
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 67
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 89
  • Бўлимлар