«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 08:38
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

02 апр, 09:58 4 260 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади? 2 апрелда республиканинг шимолий туманларига Каспий денгизидан Туркманистон орқали нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келади, бунинг натижасида Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

ФВВ хабарига кўра, Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати 20-25 даража иссиққача кўтарилади.

3 апрелда республиканинг қолган ҳудудларига беқарор об-ҳаво тарқалади, Ўзбекистонда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража илиқни ташкил этади.

1-3 апрелда шамол тезлигининг 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

4 апрелда республика бўйича ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даража, кундузи 17-22 даража илиқ атрофида бўлади.

5 апрелда республика бўйича ёмғир аста-секин кучсизланади. Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

6 апрелга ёғингарчиликсиз об-ҳаво ўрнашади. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даража, кундузи 17-22 даража атрофида бўлиши сақланиб туради.
Ўзбекистон, об-ҳаво, ҳафта




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 513
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 2
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 50
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 37
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 63
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 88
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 85
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 218
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 42
  • Бўлимлар