«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 13:20
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда «туристик маҳаллалар» қурилади

27 мар, 14:43 3 183 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда «туристик маҳаллалар» қурилади Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ жойларда агротуризм соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тажриба тариқасида фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фаолиятини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан, шароб маҳсулотлари, қуритилган мевалар, ширинликлар ва бошқаларни жойида татиб кўришни ташкил қилиш йўли билан улар ҳудудида ягона тузилмага бириктирилган агро-этно-қишлоқ шаклидаги модель уюшма барпо этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда қишлоқ туристик кластери фаолияти самарали йўлга қўйилишини таъминлайди.

Бунда бахшичилик санъати, каштадўзлик, анъанавий маҳаллий рақс ва миллий чолғу асбоблари кўргазмаси, миллий мусобақа ва ўйинларни ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги билан биргаликда 2019 йил якунига қадар дастлабки лойиҳа натижаларини таҳлил қилади ва натижалари бўйича ижобий тажрибани бошқа ҳудудларда татбиқ этиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда етакчи лойиҳа институтларини жалб этган холда қишлоқ ва этнографик турлар (анъанавий турмуш тарзи, ҳунармандчилик, таом тайёрлаш ва бошқалар) доирасида сайёҳларни қабул қилиш истагига ва имкониятига эга бўлган деҳқон ва фермерлар учун “туристик маҳалла” типидаги уй-жой комплекслари (анъанавий услубдаги) намунавий лойиҳасини миллий ва замонавий архитектуранинг уйғунлашган услубида ишлаб чиқади.

Белгиланишича, “туристик маҳалла” типидаги уй-жой комплекслари намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2020-2025 йиллар учун ҳар йили 1 февралга қадар тасдиқланадиган агротуризмни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар доирасида туристик салоҳиятга эга бўлган туманларда камида иккитадан “туристик маҳалла” типидаги уй-жой комплекслари қурилишини таъминлайди.

Бунда қурилиш учун танлаб олинган ҳудудда табиий равишда ўсадиган ўсимликлардан фойдаланган холда комплекслар ён-атрофини замонавий ландшафт дизайни услубида ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 13
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 535
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 13
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 17
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 138
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 74
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 62
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар