«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 21:52
ЎЗO‘Z

Зиёрат туризми: Ҳиндистоннинг имом ва ислом уламолари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

25 мар, 21:34 3 298 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зиёрат туризми: Ҳиндистоннинг имом ва ислом уламолари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди Ҳиндистоннинг турли штатларидан бўлган имом ва ислом уламолари гуруҳи қатор туроператорлар билан бирга Ўзбекистоннинг зиёрат туризмига оид салоҳияти билан танишиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Kun.uz нашри Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси вакилларидан олинган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Ҳиндистон делегацияси 23 мартдан 28 мартга қадар Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлиб, ҳиндистонлик салоҳиятли зиёратчилар учун махсус дастурларни ишлаб чиқишмоқда. Сафардан қайтгач, гуруҳ аъзолари Ҳиндистонда Ўзбекистоннинг зиёрат туризмига доир салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича кенг ахборот ишини олиб боришни режалаштирган.

Делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамда ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган.

Holiday Merchants компанияси директори Викас Хандури Ўзбекистон ҳақида шундай дейди:

“Улкан туристик салоҳият ва бой тарихий-маданий меросга эга Ўзбекистон жаҳон сайёҳлик бозорида етакчи ўринни эгаллаш учун барча имкониятларга эга. 21-23 февраль куни Бухорода бўлиб ўтган Биринчи халқаро зиёрат туризми форумида Ўзбекистон зиёрат туризми марказларидан бирига айланиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилдим. Шу боис Ҳиндистоннинг турли штатлари учун Ўзбекистонга зиёрат турларни амалга оширишга доир туристик дастурларни ўз ичига олган янги пакетларни ишлаб чиқишга қарор қилдик”, - дейди у.

Викас Хандурининг таъкидлашича, Ҳиндистонда Ўзбекистоннинг муқаддас обидаларини зиёрат қилишни истовчилар кўп, хусусан, Имом Ал-Бухорий, Баҳоуддин Нақшбандий, Имом Ат-Термизий каби мемориал комплекслари ҳиндистонликларда катта қизиқиш уйғотмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 505
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 0
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 0
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 0
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 8
  • Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди 01 мая, 19:30 8
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 15
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 23
  • "Ливерпуль" футболчиси жамоадошининг хотини билан “дон олишиб юргани" маълум бўлди 01 мая, 18:33 151
  • Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди 01 мая, 18:23 42
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 61
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 22
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 35
  • Бўлимлар