«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 00:15
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди

24 мар, 16:58 3 475 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 март куни расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти - Абу-Даби шаҳрига жўнаб кетди.

Шавкат Мирзиёев 24-26 март кунлари Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу давлатда бўлади.

Дастурга мувофиқ, Шавкат Мирзиёев Абу Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда БАА вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашиши кутилмоқда.

Ташриф давомида кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, банк-молия, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги амалий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Ташриф якунида Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасида Қўшма баёнотни қабул қилиш, инвестициялар, молия, қайта тикланадиган энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги, меҳнат ресурслари, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 133
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 542
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 155
  • Бўлимлар